“Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар” кафедра стажёр-тадқиқотчиси Турақулова Бахринисо Бахтиёровнанинг  “Инновацион таълим муҳитида техник кафедралар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг интегратив ҳамкорлигини таъминлаш методикаси” номли диссертация ишининг кафедрадаги муҳокамаси.

Маълумки бугунги кунда Олий таълим тизимида педагогларнинг илмий салоҳиятларини ошириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу вазифаларни амалга ошириш мақсадида  “Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар” кафедраси стажёр-тадқиқотчиси Тўрақулова Бахринисо Бахтиёровна томонидан диссертация ишининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Кафедра мажлисида профессор-ўқитувчилар томонидан диссертация мазмуни бўйича ўринли саволлар берилиб жавоблар олинди. Кафедра қарори билан Туракулова Бахринисо Бахтиёровнанинг “Инновацион таълим муҳитида техник кафедралар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг интегратив ҳамкорлигини таъминлаш методикаси” номли диссертация ишини кейинги босқичда тавсия этилди.

 

 Бухоро мухандислик технология институти таянч докторанти Гайбуллаева Наргиза Зайниддиновна  05.06.04.- “Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган “Агросаноат комплекси  совитиш хоналарида ишлайдиган ишчилар  учун иссиқликни  ҳимоя қилувчи махсус  кийимларни тадқиқ  қилиш ва ишлаб чиқиш” мавзусида Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар кафедрасида 11.11.2022 йилда семинар ўтказди.