“Энергоаудит” кафедраси “Академик алмашинув ҳамкорлик дастурлари” ни ташкил этиш мақсадида 2021 йил 15 ноябрда дунё QS рейтингида 500 талик ОТМлар рўйхатига кирган М. Ауэзов номидаги Жанубий-Қозоғистон университети билан тузилган Ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

      Ҳамкорлик шартномаси бўйича Илмий стажировкани ўташ, Институтимиз талабаларига дарс машғулотларини ўтиш, ҳамда Институтда ташкил этилган “” Ҳалқаро конференцияда иштирок этиш учун 2022 йилнинг 24-26 ноябр кунлари М. Ауэзов номидаги Жанубий-Қозоғистон университетининг “Электроэнергетика ва ноананавий энергетика тизимлари” кафедрасидан қуйида келтирилган профессор ўқитувчилари ташриф буюришди: 

      1.Турымбетова Гульзухра Джурабековна, PhD, доцент, кафедра мудири;

      2.Сахметова Гульмира Едиловна, PhD, доцент;

      3.Кулмаханова Ильфа Кужаковна, кат. ўқитувчи.

      Ушбу ўқитувчилар конференцияга актив қатнашишлари билан бир қаторда “Энергиятежамкорлиги ва энергоаудит” бакалавр таълим йўналиши 606-21 ЭА, 607-21 ЭА, 608-21 ЭА гуруҳлари талабаларига “Энергиятежамкорлик асослари”, “Электротехника ва электроника” ҳамда “Электр тармоқлари ва тизимлари” фанларидан 18 соатдан дарс машғулотларини ўтишди.

      М. Ауэзов номидаги Жанубий-Қозоғистон университети билан дўстона ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ушбу ҳамкорликка ўзларининг сермахсул меҳнатларини аямаган қуйида келтирилган М.Аузов номидаги Жанубий Қазоғистон Давлат университети профессор-ўқитувчиларига Бухоро муҳандислик-технология институти кенгашининг №6 сон 2022 йил 18 ноябрдаги қарорига мувофиқ институтнинг Фахрий профессори илмий унвони берилди:

      1.Кедельбаев Бахитжан Шильмирзаевич – т.ф.д., профессор;

      2.Сейтханов Нурлан Тулегенович - к.т.н., доцент;

      3.Турымбетова Гульзухра Джурабековна – PhD, доцент.

     

Энергоаудит кафедраси мудири проф.М.И.Маҳмудов