Бугун 2023 йил 6 апрель куни Адолат маҳалла фуқаролар йиғини "Янги конституция-халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги департамент бошлиғи Сидикова Садоқат Ғаффоровна сўзга чиқиб Референдум: фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириш имконияти дейди.Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, конституция лойиҳасини тайёрлашда халқимизнинг фикри, таклифлари ўрганилди. Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди.Яъни асосий қонунимиз матни қарийиб 65 фоизга халқимиз таклифлари асосида янгиланди.Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгатиришлар киритилмоқда.Бухоро мухандислик технология институти ўқитувчиси Рахматов Жасурбек сўзга чиқиб конституцияда илк бор ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлатнинг асосий вазифалари ҳам мустаҳкамланмоқда деб давом эттирди Вилоят касаба уюшмаси мутахассиси Лола Джураева конституция лрйиҳасида меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг турмуш сифатини ошириш, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратиш ҳамла уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган дейди сўзга чиқиб