Қардош Туркманистон республикасининг пойтахти Ашхабад шахридаги ўтказилган математика фанидан университетлар уртасидаги очиқ халқаро  олимпиадасида институтимиз талабалари жамоаси олий математика кафедраси мудири доцент Ғ.Ғ.Юнусов раҳбарлигида иштирок этдилар.

Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари йўналиши талабалари Толибов Фирдавс ва  Жумамурадов Жавохирлар муваффақиятли иштироки учун Туркманистон республикаси гуманитар  фанлар ва тараққиёти халқаро университетининг сертификатларига эга бўлдилар. Ташкилотчилар томонидан институтимиз жамоаси юқори савияда кутиб олинди. 

Келажакдаги ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам  келишув меморандумлари режалаштирилди. Туркманистон хукумати ва ташкилотчиларга институт рахбарияти томонидан миннатдорчилик билдирамиз