“Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар” кафедраси доценти Саидова Хулкар Хамидовна 2022 йил 28 ноябр куни  “Тикув буюмлари технологияси назарий асослари” фанидан 26-21 МЕСТЖ гурух талабаларига   КОРХОНA БAЗAСИДA КAДРЛAРНИНГ КAСБИЙ МAЛAКAЛAРИНИ БAХОЛАШНИНГ ИННОВAТСИОН ТЕХНОЛОГИЙAЛAРИ  мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

Очиқ дарсда янги педагогик технологиялар моҳирона қўлланилиб, талабаларга тикувчилик корхоналари ва уларни янги техникалар билан жиҳозланиши, цехни юритишнинг моддий чиқимлари ва киримлари мавзуси тушунарли қилиб очиб берилди.

Очиқ дарс янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилди. Енгил кийимлар ёқа ўмизига ишлов бериш усуллари тақдимотлар орқали талабаларга тушунтирилди ва талабаларни фаоллигини ошириш мақсадида  “Ақлий ҳужум”, “Тармоқлар методи (кластер)”, “Зигзак”, “БББ”, “Инсерт” “Венн диаграммаси” каби интерфаол методлардан фойдаланилди. 

   "Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар" кафедраси мудири доц. Самиева Ш.Ҳ.