Бухоро муҳандислик-технология институти “Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар” кафедрасида малакали профессор-ўқитувчи кадрларини жалб этиш мақсадида кафедрамиз бўйича профессор лавозимига танлов эълон  қилинган  бўлиб, ушбу эълонга  кўра С.У.Пулатова томонидан 2023 йил 30 март куни  5321600 “Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари” таълим йўналишида таҳсил олаётган 301-21 ЕСТ гуруҳида “Материалларни конфекциялаш” фанидан “Структура и классификация ассортимента материалов”мавзусида очиқ маъруза дарси ўтказилди. 

          Очиқ маъруза дарси жараёнини кузатиш вақтида ўқитувчининг  самимийлик ҳолати, баёнот  сўзи, ташқи қиёфаси, кийимининг педагогга хослиги, гуруҳда ва дарс хонасида яхши психологик муҳит яратилганлиги, слайдлар мавзу асосида яратилганлиги, ўқитувчининг тажрибали педагогик маҳорати ва касбига бўлган жиддий муносабати кузатилди.

           Очиқ дарс жараенида  С.У.Пулатовани  бугунги  таълим тизими ва ундаги янгича ёндашувлар, дарсга қўйиладиган замонавий талаблар, дидактик ва услубий қарашлар, педагогик технологиялар ва интенсив методлардан хабардорлиги сезилиб турди.

           С.У.Пулатова дарс давомида янги педагогик технологиялардан фойдаланди, очиқ дарс жараёнида талабалар етарли даражада дидактик воситалар билан таъминланди, дарс моҳияти тўлиқ очиб берилди, дарс мақсадига эришилди.