БМТ ташкилоти томонидан 3 декабрь –Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бор замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Бугунги кунга келиб дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни етти кишидан камида биттасида муайан бир турдаги ногиронлик мавжуд. Шуларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади. Демак, сафимиздаги имконияти чекланганларни ҳар томонлама сафимизда мавжудлигини таъминлаш учун уларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш даркор.

Ҳар бир ёш авлод келажакда соғлом ва баркамол авлодни дунёга келтириши ҳамда ватанпарварлик ғоясида тарбиялаши жамият тараққиёти учун муҳим омил бўлиб ҳисобланади. 

2022 йил 2 декабр куни Бухоро муҳандислик технология институти Энергетика факультети декан ўринбосари ва тюторлари ҳамда талабалар Бухоро шаҳрида жойлашган Бухоро Мурувват интернат уйига ташриф буюрдилар. 

Ташриф давомида Мурувват уйи тарбияланувчиларига талабалар томонидан совғалар тарқатилди. Ўз навбатида талабалар билан тарбияланувчилар ҳамкорлигида концерт ташкил этилди. Учрашувдан мақсад талабалар соғлом турмуш тарзи, ғамхўрлик, жамиятда ҳар бир инсон ижтимоий ҳолатидан қаттий назар тенг эканлиги, Янги Ўзбекистонда ҳеч ким эътибордан четга қолмаслиги давлатимизнинг устувор вазифаси эканлигини англашдир.

Энергетика факультети жамоаси