Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияси совриндорларини табриклаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Ўзбекистон иқтидорли ёшларини  тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш  тўғрисидаги қарорига кўра ҳар йили мамлакатимизда қобилиятли ёшларни рағбатлантириш уларни фаол яратувчанлик фаолиятига кенг жалб этиш иқтидорли ўқувчилар, талабалар ва магистрантларни қўллаб қувватлаш ҳамда муносиб тақдирлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Ҳар йили Бухоро муҳандислик-технология институтида  бутун ўқиши давомида аъло баҳоларга ўқиб келаётган ва илмий ижодий ишларида фаол иштирок этаётган институтимиз бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари тайинланиб келинмоқда.             2021-2022 ўқув йили учун бакалаврият босқичида  Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига Республика бўйича 56 нафар талаба созовор бўлиб, қувонарлиси улардан бири институтимиз “Технологик жараёнларни бошқариш тизимлари” факультети 708-18 ИЧТ гурух талабаси Тўраев Хуршид Бахриддин ўғлидир. Шунингдек «Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш» йўналиши 4-курс  талабаси Худоёрова Мехрангиз Муродовна Ислом Каримов номидаги давлат стипедияси совриндори ҳамда 4 нафар иқтидорли талабаларимиз “Электр механика, электр технологиялари” йўналиши 4-курс талабаси Ҳафизов Худоёр Исломович, “Нефт газ технологияси” йўналиши 4-курс талабаси Гадоев Бахтиёр Шарифович, “Нефт газ технологияси” йўналиши 4-курс талабаси Савриев Мухриддин Садриддинович, “Архитектура” йўналиши 4-курс талабаси Исматов Сардор Суннатуллаевичлар Беруний номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлишди. Стипендиялар 1-сентябрдан бошлаб бир йил муддатга белгиланган миқдорда қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади ва бундан ташқари давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар бакалавриатни тугатгандан сўнг тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтихонларисиз давлат гранти асосида қабул қилинадилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияси совриндорларини табриклаб шу билан бирга уларга муносиб бўлиб қолишларини тилаб қоламиз. Талабаларимиз келажакда ўз соҳалари бўйича етук мутахассис бўлиб, юртимиз келажагига ўз ҳиссаларини қўшишларига ишонамиз.
Тўраев Хуршид Бахриддин ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиби
Худоёрова Мехрангиз Муродовна Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси соҳиби
Беруний номидаги давлат стипендияси соҳиблари
Савриев Мухриддин Садриддинович

 

 

Гадоев Бахтиёр Шарифович
Ҳафизов Худоёр Исломович
Исматов Сардор Суннатуллаевич
Бух МТИ Иқтидорли талабалар бўлими
1-тоифали муҳандиси М.Р.Қувончева