ЎЗБЕКИСТОН – ФРАНЦИЯ: ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК

Жаҳонда туризм соҳаси барча инфратузилмаларни ривожлантиришга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида гавдаланади. Замонавий туризм транспорт, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг юқори даражада ривожланишига асосланган бўлиб, бу охир-оқибат уни иқтисодиётнинг юқори рентабелли соҳасига айлантиради.
Ўзбекистон Республикасида мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ туризм соҳасини давлат томонидан қўллаб – қувватлаш, мазкур соҳа билан шуғулланувчи корхоналарга имтиёзлар яратиб бериш, шунингдек, туризм соҳаси учун инфратузилмани шакллантириш борасидаги ишлар жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда.
2022 йилнинг 25 апрел куни Бухоро муҳандислик-технология институти «Иқтисодиёт» кафедрасига Европадаги нуфузли олий таълим даргоҳи ҳисобланган Франциянинг Руан Нормандия университети талабалари Nguyen Alexandre, Briere Maelys ва Leroux Maxence лар ташриф буюришди.
Ушбу ташрифдан асосий мақсад:
  • Ўзбекистон ва Франциянинг олий таълим соҳасида ўқитишнинг кредит-модуль тизимидаги янгиликлар билан танишиш;
  • Франциялик талабаларни Бухоронинг туристик салоҳияти билан таништириш;
  • Бухоро муҳандислик-технология институти ва Франциянинг Руан Нормандия университети талабаларининг дўстлашиши, иқтисодий йўналишда таҳсил олаётган талабаларнинг ўзаро ҳамкорликларини йўлга қўйиш.
Ташриф чоғида Франциялик талабалар ўзлари таҳсил олаётган университетлари, йўналишлари, Францияда туризм салоҳиятининг ривожланиши тўғрисида гапириб беришди. Шунингдек, «Иқтисодиёт» кафедраси доценти Г.Д.Хасанова Бухорода зиёрат туризмининг ривожланиши ҳақида фикрлаб, «Етти Пирнинг Устозлари – Хожа Ниёз Хоразмий (Бобойи Лақлақагий)» мавзусида презентация асосида маъруза қилди. Шунингдек, учрашувда «Иқтисодиёт» кафедраси ўқитувчилари Н.Н.Расулова, Ш.А.Рахматовлар ҳам олий таълим соҳасида бўлаётган янгиликлар тўғрисида маъруза қилишди. Учрашув чоғида БМТИда иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар франциялик талабалар билан соҳага оид янгиликлар билан фикр алмашишди.
“Иқтисодиёт” кафедраси мудири           Бобоев А.Ч.