“Yengil sanoat texnologiyalari” kafedrasi

Мазкур кафедра 2019  йил 2 сенябрдан  институт ректори буйруғига кўра “Енгил саноат технологиялари” кафедраси номи билан фаолият олиб бормоқда.  Ҳозирги вақтда кафедрани педагогика фанлари номзоди, доцент З.Ш.Тўхтаева бошқариб келмоқда. Ҳозирги пайтда кафедрада 4 та фан номзодлари – доцентлар, 7 та катта ўқитувчи, ўқитувчи-стажёр 8 та ассистентлар 700 га яқин талабаларга сифатли ва мазмунли таълим бермоқдалар. 2019 йилдан кафедрада докторантура очилиб, ҳозирда  9 та докторант ва 10 дан ортиқ мустақил изланувчилар илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.


Кафедра 5320600 – “Енгил саноат  технологияси ва жиҳозлари” ва  5111000 – Касб таълими (Енгил саноат  технологияси ва жиҳозлари)  бакалавриат таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёлаб келмоқда. Ҳозиргача кафедра йўналиши бўйича 5000 дан ортиқ мутахассис кадрлар тайёрланиб, улар вилоятимиз ва республикамизнинг  енгил саноат корхоналарида, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Таълим-тарбия жараёнида замонавий дидактик восита ва жиҳозларни ҳамда ўқитишнинг илғор педагогик ва инновацион технологиялари, хорижий таълим тажрибаларидан фойдаланиб дарс ўтишга эришилмоқда.Талабалар учун ташкил этилган ўқув марказлари ва илмий ҳамда касбий тўгаракларда юзлаб иқтидорли ва истеъдодли бакалаврлар ўзларининг илмий ғоялари ва инновацион ишланмалари билан илмий-ижодий фаолият ва қобилиятларини ривожлантирмоқдалар.

 

Кафедра фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, хорижий таълим тажрибаларини ўрганиш мақсадида Швейцариянинг “Мода ва дизайн” университети, Германия  Дортмунд техника университети, Япония Менсеи Университети, Косигин номли Россия давлат университети, Кострома давлат технология университети, Санкт-Петербург давлат технология ва дизайн университети Қозон давлат технология университети, Дон давлат техника университети билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.2020 йилда  Япония Менсеи Университети профессорлари Хиросома Танака, Таканори Кавмата томонидан талабалар ва педагоглар жамоаси билан мақсадли маркетинг лойиҳаси, лойиҳани амалга ошириш орқали талабалар ҳаётий муаммоларини ўрганиш, уни ўргатишда динамик ёндашув (Choi & Nunan) ҳақида дебатлар ўтказилди.

 

 

Германия Росток университети “Тикув буюмлари технологияси ва конструкцияси” кафедраси профессори, т.ф.д.  Черунова Ирина Викторовна институтда ўтказилган Халқаро анжуманда илмий маърузаси билан иштирок этиб, 3 кун давомида талабаларга ихтисослик фанларидан лаборатория машғулотлари ва педагоглар учун “Маҳорат дарслари” ўтди.

Кафедрада маънавий-маърифий ишларни самарали ва тизимли йўлга қўйишга эътибор қаратилган. Жумладан, кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари “Ахборот ресурс маркази”да ва “Талабалар турар жойи”да тарбиявий аҳамиятга молик қизиқарли ва мазмунли тадбирлари уюштириб келмоқдалар.

Кафедра етакчи профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусини амалга ошириш мақсадида талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.