РАҲБАР ВА ЁШЛАР

        Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижасида, ёшларни ватанпарвар, Она ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
         Бухоро шаҳридаги «Нодир девонбеги» мажмуасида бўлиб ўтган «Рахбар ва ёшлар» анжуманида  битирувчи ёшлар,давлат ва жамоат ташкилатлари вакиллари иштирок этишди.
          Мазкур фестивал шаҳар ва туманларимиздаги барча ёшлар қатламларини қамраб олиши баробарида ҳар йилда бир марта ўтказиладиган илмий-ижодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва спорт-соғломлаштириш характерига эга, ёшларнинг ташаббуслари ва орзу-интилишлари асосида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидир.
              
         Тадбирда БухМТИ «Тўқимачилик ва чарм саноат» факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам фаол иштирок этишди. Учрашув якунида юқори  натажаларни қўлга киритган ёшлар вилоят раҳбари томонидан муносиб тақдирланишди.
416-17 Тжхк  гурух талабаси  Мухаммадов Мухсин ва биринчи курс магистранти Ёқубов Мухриддин томонларидан олиб борилган илмий изланишлари ва инновацион ғоялари учун вилоят ҳокимлигининг пул мукофоти ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотланишди.  

   Мазкур тадбирлар, ёшлар ўртасида ватанпарварлик, келажакда ўз устида ишлаб мамлакатимизнинг етук кадрлари бўлиб етишишларида, қолаверса ватан ҳимоячиси деган шарафли касбга қизиқишларини орттиришда ўзининг юксак самарасини беради.
Тўқимачилик ва чарм саноат” факультети  ЁБИБ декан ўринбосари  А.Салохов