“Texnologik jarayonlarni boshqarishning axborot-kommunikatsiya tizimlari” kafedrasi

Kafedra mudiri: t.f.d. Abduraxmonov Olim Rustamovich
Tel: 0(365) 223-76-91
E-mail: tjbakt@bmti.uz


 

ТЖБАКТ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

Кафедра 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига биноан «Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари» кафедраси ташкил етилган.

2013 йилдан бошлаб 5321700-“Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот коммуникация тизимлари” бакалаврлар йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаб келинмоқда.

Ҳозирги кунга қадар кафедрада давлат илмий-техника дастурлари доирасида 4 та илмий тадқиқот ишлари бажарилди:

  • ОТ-А3-15 “Исследование гидродинамики встречных фаз массообменных процессов и совершенствование конструкции окончательных дистилляторов” раҳбар: доц. М.C.Нарзиев ажратилган сумма – 114 млн сўм;

  • И-ОТ-2017-5-5 “Создание технологии производства угольных брикетов с высокой энергетической эффективностью и экологическими показателями” раҳбар: проф. О.Р.Абдурахмонов, ажратилган сумма – 210 млн сўм;

  • А-9-1 “Разработка ресурсосберегающей экологически чистой технологии производства ингредиентов из растительного сырья с применением сжижененного углекислого газа” раҳбар: доц. К.Х.Гафуров ажратилган сумма – 95 млн сўм;

  • А-5-7 “Разработка и создание информационно коммуникационной системы управления процессом производства экстрактов из растительного сырья работающего под высоким давлением с сжиженным газом” раҳбар: доц. А.У.Усмонов ажратилган сумма: 120 млн сўм.

543922-TEMPUS-1-2013-1-SE-TEMPUS-JPCR “Ўзбекистонда мехатроника бўйича янги магистрлик дастурлари ва докторлик курсларини жорий этиш” Mechatronics (Tempus-Mach) лойиҳасини амалга оширилди. Лойиҳа бўйича ҳамкорларимиз: Ташкентский автодорожнқй институт, Турин политехника университетининг Тошкент филиали, Навоий тоғ-кон металлургия институти, Фарғона политехника институти, KTH Royal Institute of Technology (Швеция), Johannes Kepler University Linz JKU (Австрия), Katholieke University Leuven KUL  (Бельгия). Лойиҳа доирасида ҳамкор институтлар билан мехатроника бўйича янги 8 та магистрлик, 3 та докторантура, ҳамда 4 та магистрлик танлов курслари яратилди, “Mechatronics” (Мехатроника) ўқув-илмий лабораторияси ташкил этилди.

Кафедрада сўнги йилда 1 та фан доктори (DSc) диссертацияси муваффақиятли ҳимоя қилинди. Профессор О.Р. Абдурахмонов ва доцент Ш.И. Файзиевлар “Олий таълим муассасининг энг яхши педагоги” республика танловининг ғолиби бўлишди. Кафедра аъзолари томонидан 1 та дарслик, 5 та ўқув-қўлланма, 4 та монография чоп этилди.

4 та давлат илмий-тадқиқот ишлари бўйича ЎзР ИМА га “Катта босимда ишлайдиган экстрактор” мавзусида фойдали моделга муаллифлик гувоҳномаси ва “Ўсимлик хом-ашёсидан ингредиентларни газсуюқлик экстракциялаш тажриба ускунаси”, “Распылительная форсунка для массообменного аппарата”, ҳамда “Топливный брикет” мавзуларидаги фойдали моделларга талабномалар юборилди. 2 та ЭҲМ учун дастурларга гувоҳнома олинди. “Қисилган СОбилан экстракциялаш жараёнида ҳароратни ростлаш учун дастурий таъминот” мавзусидаги патенти Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ўтказилган “BEST IP-2018” танловида “Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси” номинациясида республикада иккинчи ўринга лойиқ деб топилди.

Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида 14 та илмий-техника журналларида мақола, 50 дан ортиқ халқаро илмий-техника конференцияларида мақола ва маъруза тезислари, ҳамда 60 дан ортиқ мақола ва маъруза тезислари магистрантлар билан ҳамкорликда Республика илмий-амалий конференциялар мақолалар тўпламида чоп этилди.

Кафедра вилоятнинг етакчи ҳисобланган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Бухородон маҳсулотлари”, “Когондон маҳсулотлари”, “Когон ёғ экстракция” заводи, “Бухоро-Баҳор” қўшма корхонаси, “Аҳолитранс”, “Delux Fabric” МЧЖ, “Когон цемент” МЧЖ, “Навоий кон-металургия конбинати”, “Навои эркин-иқтисодий зона”, “Узтелеком” АК, “Uz Daewoo Textile” ҚК, “Bukhara Brilliant Silk” МЧЖ, “Ark Eco Tekstile” МЧЖ, “Мергантекс” МЧЖ корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Кафедрада ҳозирги кунда қуйидаги ўқитувчилар фаолият олиб боришмоқда:

1

Абдурахмонов О.Р.

каф.муд проф.1,25 ст

2

Усмонов А.У.

доц. 1,25 ст

3

Абидов К.З.

доц. 1 ст

4

Солиева О.К.

доц. 1 ст

5

Файзиев Ш.И.

доц. 1,25  ст

6

Эргашев Б. Т.

катта ўқит. 1 ст

7

Расулов Ш.Х.

катта ўқит. 1  ст

8

Қобилов Ҳ.Х.

катта ўқит. 1 ст

9

Ҳожиев А.К.

асс. 1 ст

10

Рахматов С.С.

асс. 1 ст

11

Хўжаназаров З.Р.

асс. 1 ст

12

Ибрагимов Ш.Р

асс. 1 ст

13

Увайзов С.К.

асс. 1 ст

14

Шарипова Н.Р.

асс.1 ст

15

Ибрагимов У.М.

катта ўқит. 0,25 ст

16

Исмоилов Ҳ.Б.

катта ўқит. 0,25 ст

17

Мусаева Н.Х.

асс. 0,25 ст

18

Мизомов М.С.

ў-стаж. 1,25 ст

19

Адизова М.Р.

ў-стаж. 1 ст

20

Бешимов М.Ҳ.

лаб.мудири  1,0 ст

21

Жўраев Ж.

ў-стаж. 0,25 ст

22

Ҳакимов Д.О.

ў-стаж. 0,25 ст

23

Мўминов А.

ў-стаж. 0,25 ст

24

Тохиров У.Э.

лаб. 0,5 ст

25

Жалолов Т.С.

лаб. 0,25 ст

26

Қосимов М.Ш.

лаб. 0,25 ст

27

Набиев Д.П.

лаб. 0,5 ст

28

Турсунов З.З.

лаб. 0,5 ст