Технологик жараёнларни бошкариш тизими» факултетининг “Менежмент” кафедраси педагог-ходимлари томонидан “Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови (Узбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев асарларидан)” мавзусида ўтказилган тадбир

2021 йил    3  июн   куни соат 19.00  да талабалар турар жойида “Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови (Узбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев асарларидан)   номли тадбир утказилди.
Тадбирни «Технологик жараёнларни  бошкариш тизими» факултетининг  декан муовини Шодиев Ж. бошлаб берди. Бу мавзудаги тадбирни утказишдан асосий максад, унинг мохияти ва ахамияти,  барча ёшлар Узбекистонда булаётган ислохотлар хакида хабардор булиши,уларни амалда куллай билиши хакида таъкидлаб утди.
Тадбирни  “Менежмент” кафедраси  мудири доцент Хайитов Шербек Наимович кириш сўзи билан очиб, “Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови (Узбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев асарларидан)”  мавзусида слайдлар намойиши оркали тушунчалар берди. Кучли иқтисодиёт яратиш, халқнинг фаровон турмушини таъминлаш, жамоат ҳавфсизлиги ва ҳуқуқий тарғибот, мамлакат мудофаа қобилияти, ҳуқуқий онг ҳамда ўзгаларга юксак ҳурмат туйғуларини шакллантириш каби масалаларга тухталиб утди.
Сунгра “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар” хакидаги маърузани “Менежмент” кафедраси катта укитувчиси Усманова Н.Ю. презентатсиялар оркали сузлаб берди. Бунда конун устуворлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари хакида тушунчалар берилди.Талабалар диққат билан тинглашди ва муҳокамада фаол қатнашишди. Мухокама тугагандан сунг маърузачи томонидан якуний хулосалар қилинди.
Шундан кейин “Менежмент”кафедраси катта укитувчиси Примова А.А. “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва конунийликни мустахкамлашнинг устувор йўналишлари” номли маърузасини слайдлар орқали намойиш этди. Маърузада суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва коррупсияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, коррупсига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва тизими хакида маълумотлар ва тушунчалар берилди.
Маъруза тугагач,  талабалар  икки гурухга ажратилиб викторина утказилди. Викторинада талабалар фаол катнашди. Белгиланган вактда берилган саволларга жавоблар беришди. Викторина тугагач фаол талабалар укитувчилар томонидан тайёрланган совгалар билан такдирланди.
Тадбир мавзуга оид видеороликлар  намойиши билан давом эттирилди. Талабалар видеороликларни диккат билан куришди.Тадбир кизикарли ўтди.