“Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар” кафедраси доценти в.б Темирова Гулноз Ибодовна  2022 йил 16 ноябр куни Тикув буюмлари технологияси фанидан 300-20 ЕСТ гуруҳ талабаларига  “Ёқасиз кўйлакларда ёқа ўмизига ишлов бериш усуллари” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

Очиқ дарсда янги педагогик технологиялар моҳирона қўлланилиб, талабаларга ёқасиз кийимларнинг ёқа ўмизига ишлов бериш усуллари тушунтирилди.

Очиқ дарс янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилди. Енгил кийимлар ёқа ўмизига ишлов бериш усуллари тақдимотлар орқали талабаларга тушунтирилди ва талабаларни фаоллигини ошириш мақсадида  “Ақлий ҳужум”, “Тармоқлар методи (кластер)”, “Зигзак”, “БББ”, “Инсерт” “Венн диаграммаси” каби интерфаол методлардан фойдаланилди. 

   "Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар" кафедраси мудири доц. Самиева Ш.Ҳ.