Куни кеча 10 март куни БухМТИ кичик тадбирлар йиғингоҳида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, “Campus France” агентлиги вакили Cyprien LEROY Франция  олий таълими ва грантлар, инновацион лойиҳалар тўғрисида тақдимот ўтказди. Семинар-тренингда талабалар, магистрлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, қолаверса, профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этишди. Мазкур семинар рус, инглиз ва француз тилларида савол-жавобларга бой бўлди.