“Oziq-ovqat texnologiyasi” kafedrasi

 

Кафедра мудири: Т.ф.н. доц. Курбанов М.Т.

 Қабул вақти: Сешанба-Жума (15:00-17:00 гача)

Тел:+998-90 299-85-48

Е-mail:kurbanov.m@rambler.ru

 


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1980 йил 6-сонли қарорига асосан “Нон, макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари технологияси” кафедраси ташкил этилди. 2019 йил 28 августдан бошлаб институтнинг янги структурасига асосан “Озиқ-овқат технологияси” кафедраси деб номланди.

Кафедрада қуйидаги бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади:

5321000 – Озиқ – овқат технологияси (маҳсулот турлари бўйича);

5322400 – Ёғлар, эфир мойлари ва парфюмерия–косметика маҳсулотлари технологияси;

5322800 – Функционал овқатланиш ва болалар маҳсулотлари технологияси;

5611400 – Аҳоли ва туристларнинг овқатланишини ташкил этиш сервиси;

5А321001 – Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси. (маҳсулот турлари бўйича)

Кафедрада  профессорлар Қ.Х.Мажидов, И.Б..Исабаев,  фан доктори Н.К.Мажидова, т.ф.н. доцентлар М.З.Ашурова, Х.Б.Эргашева, Н.Ш.Қулиев, Л.Н.Хайдар Заде,  З.М.Амонова, Т.И.Атамуратова, т.ф.ф.д., PhD Г.Х.Сулаймонова, Н.Р.Джураева, Қ.С.Рахмонов, Д.Х.Бозоров, ассистентлар А.Р.Файзуллаев, Б.Н.Амоновлар, Ф.С.Қайимовлар фаолият юритиб, илмий салоҳият 82 % ни ташкил этади.

Кафедра ўқитувчилари томонидан 21 та дарслик ва ўқув қўлланма тайёрланди, муаллифлик гувоҳномаси олинди, 42 дан ортиқ давлат ва корхона стандартлари технологик йўриқномалар,  патентлар,  рецептуралар  тўпламлари  ишлаб  чиқилиб, “УЗДОНМАҲСУЛОТ“, “ЁҒ-МОЙ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ УЮШМАСИ” тасарруфидаги давлат ва кичик бизнес корхоналарида жорий қилиниб, 100 дан ортиқ илмий мақолалар ва маъруза тезислари чоп этилди.

Кафедрада 02.00.17 – “Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари” ихтисослиги бўйича таянч доктарантура ва докторантура фаолият олиб бормоқда. Кафедра ўқитувчилари томонидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSс) илмий даражаларини олиш учун, кафедра докторантлари ва мустақил изланувчилари қуйидаги мавзуларда илмий изланиш ишларини олиб борилмоқдалар:

“Берилган технологик ва функционал хусусиятли озиқ – овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари”, “Миллий нон ва қандолат маҳсулотлари рецептуралари ва технологияларини тиклаш”, “Паррандачилик учун аралаш озуқа таркибида киноя ва амарантдан фойдаланиш”.

Кафедранинг халқаро ҳамкорлик фаолияти.

Нидерландиянинг Вагененген Университети  2003-2008 йил “Темпус” JEP-24104 -2003 йиллар “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги” магистратура фанлар модуллари ишлаб чиқилди.

Германия давлатининг “Марказий Осиёда касбий таълим – I ” регионал дастури Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) томонидан 2009 йилдан ҳозирги кунгача лойиҳа доирасида озиқ – овқат йўналишлари кесимида Болония  критерийларига мослаштирилган бакалавр таълим дастурларини  тузиш бўйича ишлар  олиб борилмоқда.

Дрезден Давлат техника университети (Германия), Москва Озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш университети (Россия), Тожикистон Давлат техника университети, Ош Давлат техника университети (Қирғизистон), Караганда Давлат техника университетлари (Козокистон) билан ўзаро ҳамдўстлик шартномалари имзоланган бўлиб, илмий-амалий ишлар олиб борилмоқда.

Белоруссия Республикасининг Могилев Давлат Озиқ-овқат университети билан қўшма дастур асосида (2019 йил 19 февраль) “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш” бакалавр таълими йўналишидаги талабаларга юқори малакали икки томонлама диплом бериш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланган булиб, “2+2” қўшма  дастури асосида бакалавр таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.

Кафедранинг моддий – техник базаси.

Кафедра қошида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) нинг UZB-P6 “Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш” лойиҳаси томонидан Полша Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган қандолат, нон-булка ва макарон маҳсулотларини тайёрлаш учун ўқув лаборатория ишлаб чиқариш мини цехи ташкил этилган.

Германия давлатининг “Марказий Осиёда касбий таълим – I” регионал дастури лойихаси доирасида, кафедранинг 4 та укув лаборатория хоналари 200 млн сумга мебел ва 36 минг евро микдорда укув лаборатория жихозлари билан тулиқ охирги замон талаби билан жихозланган.