“O’zbek va rus tillari” kafedrasi

 

 

доцент Юнусова Гуландон Самиевна

Тел:+998905104066

e-mail: samiyevna71@mail.ru

 


«Хорижий тиллар» кафедраси 1 сентябр 1969 йилда А.Беруний номидаги Тошкент политехника институтининг Бухородаги кечки факультети негизида ташкил этилган.

Кафедрага 2013-2017 Х.Б.Қувондикова раҳбарлик қилиб, 2017 йилдан кафедра иккига бўлиниб, «Инглиз тили» ва «Тиллар» кафедраларига ажралди. 2017 йилдан хозирги кунгача дастлаб «Тиллар», 2019 йилдан “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедрасида доцент Г.С.Юнусова раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедра ўқитувчилари томонидан бакалавр босқичи  барча таълим йўналишларида Ўзбек тили, Рус тили, “Нутқ ва мутолаа маданияти, Давлат тилида иш юритиш”, “Ўзбек тилининг соҳада қўлланиши” каби фанлар ўқитилиб келмоқда. Барча фанлардан кафедрада тўгараклар ташкил этилган бўлиб, ҳар икки ҳафтада бир марта машғулотлар ўтказилади.

Кафедрада хорижий тилларни ўрганиш учун компьютер технологиялари  асосида шароитлар ташкил этилган бўлиб, ушбу компьютерлар тегишли дастурлар ва маълумотлар билан таъминланган.

Кафедрада ўқув жараёни учун 14 та компьютер ва проекторлар мавжуд бўлиб, фанлар бўйича 50 дан ортиқ дастурлар ўрнатилган.

Кафедра жамоаси 15 киши бўлиб, 2 та доцент ва 12 та ўзбек ва рус, тили ўқитувчилари фаолият кўрсатишмоқда. Кафедра ўқитувчилари доц.Г.Казимова ва Д.Камаловалар ҳамкорлигида Лукойл компаниясини қўллаб-қувватлаш мақсадида НГКСТ талабаларига рус тилини ўргатиш бўйича фуқаролик-қонуний шартномаси тузилган.

2019 йилнинг 13 декабр куни кафедра мудири Г.Юнусова СамДУ ҳузуридаги Ихтисослашган кенгашда “Абдулқодир Гийлоний маънавий меросида инсон моҳиятининг фалсафий таҳлили” мавзусида фалсафа фанлари доктори илмий даражасини ҳимоя қилди.

Жорий йилнинг 4 март куни кафедра мудири, фалсафа фанлари доктори Г.С.Юнусова Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон хотин-қизларини Давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонига мувофиқ “II – даражали Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди.

Ҳар 3 йилда кафедра ўқитувчилари малака ошириш курсларида ўқиб келишади. Кафедра Россия, Германия ва Франция олий таълим муассасалари билан алоқа ўрнатган. Давр талабига асосланиб Россия давлати олий таълим муассасалари билан хамкорлик килишга алохида эътибор каратилмокда. Жумладан, Москва Станкин университети,  Белоруссиянинг  Могилёв озиқ-овқат университети, Белград университети, Қозон федерал университети билан ҳамкорлик таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган бакалавриат таълим босқичи 1-2 курс талабаларига рус тилидан машғулотлар малакали ўқитувчилар томонидан дасрлар ўтилиши ташкиллаштирилган. Шунингдек, ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини оширишга ҳам катта эътибор қаратилмокда.

Кафедра аъзолари доимий равишда талабалар турар жойида турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб туришади.

Шунингдек кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тарихимизнинг буюк намояндалари, шоир ва олимлари ижодига бағишлаб адабий кечалар, бадиий-мусиқий дастурлар мунатазам ташкил этилиб турилади.

Бухоро шаҳридаги 18-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан мактабнинг собиқ ўқувчилари доцентлар Г.С.Юнусова ва М.Т.Қурбоновлар учрашуви жараёни. “Мактабимга китоб совға қиламан” акцияси доираисдаги тадбир.