“Organik moddalar kimyoviy texnologiyasi” kafedrasi

«Органик моддалар кимёвий технологияси»  кафедраси мудири

Ҳайдаров Ахтам Амонович

Илмий даражаси: техника фанлари номзоди

Илмий унвони: Доцент

Тел. рақами: (+99891) 923-11-17

E-mail:axtam-xaydarov@mail.ru


«Органик моддалар кимёвий технологияси» кафедраси 2019 йил 10 июль куни “Кимёвий технология” кафедраси негизида янгидан ташкил этилди. Кафедрага вақтинчалик мудирлик вазифасини бажариш т.ф.н., доцент А.А. Ҳайдаровга юклатилди. Кафедрада 2 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича яъни 5320400-Кимёвий технология (Органик моддалар), 5320400-Кимёвий технология (Юқори молекули бирикмалар) таълим йўналишлари ҳамда 5А320405 – “Юқори молекулали бирикмалар кимёвий технологияси (полимерлар ишлаб чиқариш технологияси)” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади. Бу йўналишларда кафедрада 13 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда.

Кафедра хорижий ҳамда Республикамиздаги етакчи олий таълим муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ҳузуридаги илмий-тадқиқод институтлари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, ўқув-педагогик фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли асосда кафедранинг магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш бўйича ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрельдаги ПҚ-2909-сонли қарорига биноан “2017 — 2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури” ҳамда 2019 йил 24 майда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан ўтказган учрашувдаги топшириқлари доирасида  Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида кафедрада таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

Ўқув жараёнини яхшилаш мақсадида техник воситалар, тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар ва интерфаол методлардан фойдаланиб, дарслар, шунингдек барча фанлардан электрон модул орқали дарс ўтиш методи ташкил қилинди.

Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан ўқув услубий мажмуа тайёрланиб институт услубий кенгашида тасиқланди, шунингдек кафедрада ўтиладиган айрим фанлардан дарслик, ўқув қўлланмалар ва электрон  дарсликлар нашр этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Назарий таълим билан амалиётни биргаликда олиб бориш мақсадида  5324000 – Кимёвий технология (Юқори молекули бирикмалар), 5320400 Кимёвий технология (Органик моддалар) бакалавриат таълим йўналишлари ва  5А320405 – “Юқори молекулали бирикмалар кимёвий технологияси (полимерлар ишлаб чиқариш технологияси)” магистратура мутахассислиги бўйича бўйича Республикамиздаги қуйидаги тармоқ корхоналари ҳамда фанлар академиясининг тегишли илмий-тадқиқот институтлари билан шартномалар тузилган, жумладан:

  1. Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи УК

  2. Бухоро вилояти Бухоро туманидаги “BUXARA SHATEN CLEAN” МЧЖ

  3. Навои ЭИЗ УДП «Полипропилен қувурлар» ГХК “Шуртангаз” корхонаси

  4. Бухоро вилоят Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон-Инвест-Пласт” хусусий корхонаси

  5. Бухоро вилоят Когон шаҳридаги “GRANT INVEST PLAST KAGAN” МЧЖ корхонаси

  6. Бухоро шаҳридаги Ўзбекистон –Хитой “BAHOR PLASTICS” қўшма МЧЖ корхонаси

  7. Бухоро шаҳридаги “PET-LINE” МЧЖ корхонаси

  8. Бухоро шаҳридаги “BUXARA SHER PLAST SERVIS” МЧЖ корхонаси

  9. Бухоро шаҳридаги Бухоро “Нефтебаза” унитар корхонаси

  10. Навоий шаҳридаги “НАВОИЙАЗОТ” ОАЖ

  11. Бухоро вилояти Вобкент тумани “Bukhara Waterfall Garden” МЧЖ

  12. Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси “Полимерлар кимёси ва физикаси” институти

  13. “Тошкент кимё технология илмий тадқиқот институти” ДУК

  14. Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси “Умумий ва ноорганик моддалар кимёси” институти

Бугунги кунда малакавий амалиётларни талабалар юқорида кўрсатилган ишлаб чиқариш корхоналарида ўтаб келмоқдалар.

Бугунги кунда кафедрада қуйидаги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланиб кўрсатилган мутахассислик фанларидан билим ва кўникмалар бериб келинмоқда.

 

5324000-Кимёвий технология (Юқори молекули бирикмалар) таълим йўналиши бўйича ўқитиладиган фанлар таркиби:

 

  1. Ихтисосликка кириш

  2. Кимёвий технология асослари

  3. Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари

  4. Стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш

  5. Мономерларнинг синтез усуллари

  6. Материалшунослик

  7. Полимер ишлаб чиқариш машина ва аппаратлари

  8. Полимерларни қайта ишлаш технологияси

  9. Қоплама ҳосил қилувчи полимерлар технологияси

  10. Полимерлар кимёси ва технологиясининг асослари

  11. Полимер материаллар классификацияси ва қўлланилиш соҳалари

  12. Полимерлар кимёси ва физикасининг асослари

  13. Полимер-композицион материалларни яратиш асослари

  14. Иккиламчи полимерларни қайта ишлаш технологияси

  15. Полиолефинлар технологияси

  16. Полимер ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаш асослари

 

5320400-Кимёвий технология (Органик моддалар) таълим йўналиши бўйича ўқитиладиган фанлар таркиби:

 

  1. Ихтисосликка кириш

  2. Кимёвий технология асослари

  3. Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари

  4. Стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш

  5. Органик синтездаги чиқиндисиз технологиялар

  6. Органик синтез асослари

  7. Органик моддалар кимёси ва технологияси

  8. Органик синтез саноати ускуна ва жиҳозлари

  9. Органик синтезда каталитик жараёнлар

  10. Ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаш асослари

  11. Соф органик реагентлар синтези

  12. Органик синтезда катализ ва катализаторлар

  13. Талабаларнинг ўқув тадқиқот ишлари

  14. Органик синтез жараёнларининг назарий асослари

  15. Нозик органик синтез маҳсулотлари кимёвий технологияси

  16. Органик синтез технологияси принциплари

 

 

5А320405 – “Юқори молекулали бирикмалар кимёвий технологияси (полимерлар ишлаб чиқариш технологияси)” магистратура мутахассислиги бўйича ўқитиладиган фанлар таркиби:

 

  1. ЮМБ ишлаб чиқариш жараёнида структура ва хоссаларни ростлаш

  2. ЮМБ кимёсининг назарий асослари

  3. ЮМБ физикаси ва механикасининг асослари

Ф И Ш

Йўналиши

Илмий рахбар

1

Хўжақулов Камолиддин Рамазонович

05.06.03 – “Тери, мўйна, пойабзал, чарм-атторлик буюмлари технологияси”

Т.ф.д.,проф.Фозилов С.Ф.

2

Саидов Амин Халим ўғли

02.00.14 – “Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар”

Акад. Жалилов А.Т.

3

Райимов Зухриддин Хайриддин ўғли

02.00.14 – “Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар”

Т.ф.н.,доц Ахмедов В.Н.

4

Садирова Саодат Насретдиновна

05.06.03 – “Тери, мўйна, пойабзал, чарм-атторлик буюмлари технологияси”

Т.ф.н.,доц Темирова М.И.

5

Беков Улуғбек

02.00.14 – “Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар”

Т.ф.н.,доц Ҳайдаров А.А.

6

Алиева Насиба Ибрагимовна

02.00.17 – “Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологияси”

Т.ф.н.,доц Исматов С.Ш.

  1. Пластмассалардан буюм олишнинг замонавий усуллари

  2. ЮМБ ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни танлаш

  3. Фуран полимерларни кимёси ва технологиясининг ўзига хос хусусиятлари

  4. Қоплама ҳосил қилувчи полимерлар кимёвий назарий асослари

  5. ЮМБ асосида ишлаб чиқарилаётган замонавий маҳсулотлар технологияси

  6. ИТИ ва МД тайёрлаш

  7. ИПИ

  8. Илмий семинар

Кафедра профессор-ўқитувчилари ўқув жараёнини самарали ташкил этиши билан бир қаторда илмий-тадқиқот ишларини қуйидаги йўналишларда олиб боришмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан  хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда дарслик ва электрон дарсликлар чоп этиш борасида ҳам тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан “Органик моддалар кимёвий технологияси” ва “Юқори молекулали бирикмалар кимёвий технологияси“ дан электрон дарслик тайёрланиб тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган.

Республика фанлар академиясининг илмий тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари

Хорижий олий таълим муассалари

1.Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси “Полимерлар кимёси ва физикаси” институти

2.“Тошкент кимё технология илмий тадқиқот институти” ДУК

3.Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси “Умумий ва ноорганик моддалар кимёси” институти

4.Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси “Ўсимликлар ва биорганик кимё” институти

5.Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети

6.И.А.Каримов номли Тошкент давлат техника университети

7.Тошкент кимё-технология институти

1.Н.И.Лобачевский номидаги Нижний новгород давлат университети (Россия Федерацияси).

2.Белоруссия давлат технология университети (Белоруссия Республикаси).

3.Ю.Н.Гагарин номидаги Саратов давлат техника университети (Россия Федерацияси).

4.Шимолий Қозоғистон университети (Қозоғистон Республикаси).

Кафедра профессор-ўқитувчилари ўқув жараёнини самарали ташкил этиши билан бир қаторда илмий-тадқиқот ишларини қуйидаги йўналишларда олиб боришмоқда.

1.Ароматик дикисилоталар асосида внил эфирларини синтези ва хоссаларини тадқиқ килиш.

2.Ўсимликлар мойларини доғлаш технологиясини такомиллаштириш.

3. Чарм махсулотлари учун ёғловчи ингредентлар тўпламини яратиш технологиясини                            ишлаб чикиш.

4. Табиий ва синтетик полимерлар асосида тўқимачилик ва енгил саноати учун самарали композициялар яратиш ҳамда уларнинг хоссаларини ўрганиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

Кафедрада устоз-шогирд тизими йўлга қўйилган бўлиб, профессор-ўқитувчилар ёш тадқиқотчилар билан илмий-тадқиқот ишларини олиб борадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

Кафедрада хорижий ҳамда Республикамиздаги етакчи олий таълим муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ҳузуридаги илмий-тадқиқод институтлари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган ва улар билан ҳамкорликда тажриба алмашинув илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан моногафиялар,ўқув қўлланмалар, дарсликлар чоп этилган ва патентлар олинган

Бугунги кунда кафедрада малакавий амалиётлар Републикамиздаги қуйидаги ишлаб чиқариш корхоналарида ўталмоқда: Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи УК, “BUXARA SHATEN CLEAN” МЧЖ, Навои ЭИЗ УДП «Полипропилен қувурлар» “Шуртангаз”, “Ғиждувон-Инвест-Пласт” корхонаси, Когон шаҳридаги “GRANT INVEST PLAST KAGAN” МЧЖ корхонаси, Бухоро шаҳридаги Ўзбекистон –Хитой “BAHOR PLASTICS” қўшма корхонаси, “PET-LINE”, “BUXARA SHER PLAST SERVIS” МЧЖ корхоналари, Бухоро “Нефтебаза” унитар корхонаси, “НАВОИЙАЗОТ” ОАЖ, Вобкент тумани “Bukhara Waterfall Garden” МЧЖ.