“Noorganik moddalar kimyoviy texnologiyasi” kafedrasi

«Ноорганик моддалар кимёвий технологияси» кафедраси мудири

Махмудов Рафиқ Амонович

Илмий даражаси: техника фанлари номзоди

Илмий унвони: Доцент

Тел. рақами: (+99893) 960-97-87

E-mail:ramakhmudov@inbox.uz


“Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” кафедраси Бухоро  муҳандислик-технология инстититутини 2019 йил 10 июлда тасдиқланган янги структурасига асосан  “Кимёвий технология” кафедраси негизида ташкил қилинган.

Кафедрада техника фанлари номзоди, доцент Рафиқ Амонович Махмудов кафедра мудири сифатида ўз фаолиятини олиб бормоқда. Кафедрада жами 13 нафар профессор-ўқитувчилар бўлиб, шундан 1 нафар фан доктори, 4 нафари фан номзоди доцентлар, 2 нафари PhD диссертациясини химоя қилган ва 6 нафари ассистентлар фаолият олиб бормоқдалар. Хозирги кунда кафедрада 2 нафар докторант илмий тадқиқот иши билан шуғулланмоқда.

Кафедра катта ўқитувчиси А.Т.Олтиев «Ёғларни переэтерефикациялаш технологиясини самарали катализаторларининг янги авлодларини қўллаб такомиллаштириш» мавзусидаги (DSc) докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда, шунингдек мустақил изланувчилик асосида  Махмудов Рафиқ Амонович 02.00.17 – «Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат махсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари» ихтисослиги, докторлик (DSc) диссертация мавзуси “Биологик фаол моддали ўсимлик  ашёларини ўрганиш ва улардан сакмарали фойдаланиш” мавзуси бўйича мустақил изланиш ишларини олиб бормоқда.

Бугунги кунгача кафедра йўналиши бўйича 100 дан ортиқ мутахассис кадрлар тайёрланиб, улар вилоятимиз ва республикамизнинг  кимё саноат корхоналарида, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият кўрсатиб     келмоқдалар.

Таълим-тарбия жараёнида замонавий дидактик восита ва жиҳозларни ҳамда ўқитишнинг илғор педагогик ва инновацион технологиялари, хорижий таълим тажрибаларидан фойдаланиб дарс ўтишга эришилмоқда.