МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ҲУДУДДАГИ ЕТАКЧИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ОЛИБ БОРИШ ДАВР ТАЛАБИ.

Юртбошимиз томонидан 2022-йил 4-март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида талабаларнинг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан бир қатор топшириқлар берилди. Жумладан: Вилоят ҳокимлари олийгоҳлар билан йирик компания, кластер ва бошқа корхоналар ўртасида ҳамкорлик тизимини яратиб, йил якунига қадар 10 минг нафар талабанинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриши керак. Шу топшириқларни амалга ошириш мақсадида “Машинасозлик технологияси” кафедраси билан асосий ҳамкор ҳисобланган “Бухоро таьмирлаш-механика заводи” ҳудудидаги ўқув хонасида ушбу йўналишда таҳсил олаётган талабаларнинг мутахассислик фанларининг амалий машғулотлари юқори савияда олиб борилмоқда.

Магистратура мутахассислиги М13-21 ТЖ(МТ) ва М24-21 МИЧДАК гуруҳи талабаларининг “Машинасозликда янги конструкцион материаллар” фани амалий машғулот дарси бунга яққол мисол бўла олади. Фаннинг назарий билимлари профессор Н.Р.Баракаев томонидан талабаларга юқори савияда маъруза машғулотлари ўтказилиб келинмоқда. Назарий билимларини амалиётга тадбиқ этиш учун амалий машғулотларни кафедра доценти У.А.Ўринов томонидан етакчи ишлаб чиқариш корхонасида амалга оширилмоқда.

     

Бунга мисол тариқасида 2022-йил 10-март куни 2-жуфтликда фаннинг амалий машғулоти “Бухоро таьмирлаш-механика заводи”нинг “Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” бўлим бошлиғи, Бухоро “Келажак лидерлари” клуби аьзоси А.А.Алаев билан ҳамкорликда олиб борилди.

   

“Бухоро таъмирлаш-механика заводи” АЖда бугунги кунда металл консрукциялар цехи (асосий ишлаб чиқариш жараёнлари мазкур цехда амалга оширилади), асбобсозлик участкаси, таъмирлаш-механика цехи, темирчилик-тайёрлов участкаси, металл қуюв участкаси, ёғочга ишлов бериш цехларида ишлар амалга оширилади.

Асосан мутахассислик фанларининг амалий машғулотлари шу цехларда олиб борилади. Цехларнинг етакчи мутахассислари ўзларининг бир неча йиллик тажрибалари асосида тўпланган амалий билимларини талабаларга ўргатиб келмоқдалар.

Талабалар бу амалий машғулотлар жараёнида ишлаб чиқариш корхонасининг тажрибали мутахассислари билан бирга ўз қўллари билан тайёрланмалардан турли хил машинасозлик саноатида қўлланиладиган деталларни тайёрлаб келмоқдалар. Бу келажакда талабаларнинг ишлаб чиқариш корхонасида ўз иш ўрнини топа олишида катта рол ўйнайди.

Ҳозирги кунда Президентимиз томонидан илгари сурилаётган асосий вазифалардан бири талабаларнинг бўш вақтларини иш билан банд қилиш ҳисобланади. Шу вазифани ижроси сифатида амалий машғулотлар жараёнида фаол иштирок этган ва иш ўрнига эҳтиёжи бор М24-21 МИЧДАК гуруҳ талабаси Муҳитдинов Меҳриддин корхона раҳбари З.Насуллоев, “Машинасозлик-технологияси” кафедраси доценти У.А.Ўринов билан биргаликда ишга қабул қилиш борасида суҳбатлашиб синов муддати асосида ишга қабул қилинди.

Машинасозлик технологияси йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, келгусида ишлаб чиқариш корхоналарида етук мутахассислар бўлиб етишишини таъминлайди.

  “Машинасозлик технологияси” кафедраси доценти У.А.Ўринов.