«Mexanika asoslari va yer usti transport tizimlari va ularning ekspluatatsiyasi” kafedrasi

“Механика асослари ва ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси” кафедраси мудири

ГАФФАРОВ ХАСАН РАВШАНОВИЧ

техника фанлари номзоди, доцент

тел:+99897 306-07-37

E-mail:  h.gaffarov@mail.ru

 


“Механика” кафедраси олийгоҳдаги энг кекса кафедралардан бири бўлиб, 1970 йил 8 декабрда Тошкент Политехника Институтининг Бухоро кечки филиали таркибида ташкил топган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533 сонли “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига айлантирилганлиги ва институт таркибий тузилишининг ўзгарганлиги муносабати билан институт ректорининг 2011 йил 28 августдаги 84-У буйруғи билан кафедра “Механика”, 2019 йил 26 августдан “Механика асослари” кафедраси ва 2019 йил 30 декабрдан “Механика асослари ва ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси” деб номланган.

Хозирги даврда кафедра таркиби 17 та профессор-ўқитувчи ва 2  та техник ходимдан иборат булиб, шундан 14 нафари асосий штатда, 4 нафари ички ўриндош, 1 нафари ташқи ўриндош асосида иш олиб бормоқда.

Кафедрада бириктирилган таълим йўналиши:

5310600  Ерусти транспорт тизимлари  ва  уларнинг эксплуатацияси (автомобиль транспорти) таълим йўналиши.

Кафедрада бириктирилган фанлар

Техник механика- Технологиялар ва жихозлар (чарм ва муйна, қоракўл), Енгил саноат технологиялари ва жихозлари, Касб таълими, Енгил саноат технологиялари ва жихозлари, Технологиялар ва жихозлар (пойабзал ва чарм-галантерия), Технологиялар ва жихозлар (енгил саноат жихозларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш), Енгил саноат технологиялари ва жихозлари, Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (йигирилган ип ишлаб чиқариш), Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (тўқима).

Амалий механика- Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари, Энергетика, Энергоаудит ва саноат корхоналарининг энергетик текшируви, Технологиялар ва жихозлар (сервис (енгил саноат)), Технологиялар ва жихозлар (енгил саноат жихозларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш), Озиқ-овқат технологияси, Кимёвий технология, Архитектура (турлари бўйича), Нефть-газкимё саноати технологияси, Технологик жараёнларни бошқаришда ахборот-коммуникация тизимлари.

Назарий механика- Энергетика, Технологиялар ва жихозлар (машинасозлик),  Бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари), Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш,

Иссиқлик техникаси- Нефть-газкимё саноати технологияси. Касб таълими (Нефть-газкимё саноати технологияси).

Термодинамика– Энергетика, Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари,  Технологиялар ва жихозлар (машинасозлик), Ерусти транспорт тизимлари  ва  уларнинг эксплуатацияси (автомобиль транспорти).

Метрология ва стандартлаштириш -Ерусти транспорт тизимлари  ва  уларнинг эксплуатацияси (автомобиль транспорти).

Механика-1 ва Механика-3 – Ерусти транспорт тизимлари  ва  уларнинг эксплуатацияси (автомобиль транспорти).

таълим тугрисидаги конунга мос келадиган ўкув-услубий кўрсатмалар яратиш “Механика асослари ва ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси” кафедраси жамоасининг асосий вазифасидир. Барча фанлардан талаб даражасидаги маърузалар матни яратилган. Услубий кўрсатмалар етарли даражада, тажриба ускуналари таъмирланган.

Кафедра аъзолари маънавий-маърифий ишларда хам фаол иштирок этиб келмокда. Талабалар турар жойида  кафедра кунлари ва бошка тадбирларда иштирок этиш билан бир вактда ободонлаштириш ишларини хам кунгилдагидек бажариб келмокдалар.

Бугунги кунга келиб кафедра таркибида куйидаги профессор укитувчилар фаолият курсатиб келмоқдалар: кафедра мудири, доц. Х.Р.Гаффаров, доцентлар Н.С.Бибутов, З.Х.Гайбуллаев, Ш.М.Мурадов, т.ф.н. М.Набиев,А.Х. Хожиев,таянч докторанти О.Юлиев, катта ўқитувчилар Д.А.Зокирова,  С.Норов, Б. Азизов, Р.Шамсиев ассистентлар  С.Бўронов, А.Ж.Адизова, Н.Г.Музафарова,Б.Ражабов,М.Уринов,Н.Хайдарова,М.Саидов,М.Камолов,Ш.Савриев техник ходимлар: Ф.Нажмиддинов, Л. Алиева     фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Талабалар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “ Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,  2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги,  2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси доирасидаги “Йўл хариталарида” белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро мухандислик технология институти билан ООО “Автоарсенал Люкс” МЧЖ ўртасида ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, талабалар амалиёт базасини ташкил этиш, “Устоз-шогирд” анъаналарини  тизимли равишда амалга ошириш мақсадида 26 октябрь 2019 йилда шартнома имзоланди.