“Metrologiya va standartlashtirish” kafedrasi

“Метрология ва стандартлаштириш” кафедраси институтнинг 2019 йилда янги тасдиқланган структурасига асосан ташкил қилинган.

5310900- Метрология стандартлаштириш ва маҳсулот сифатини менежменти бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаб келмоқда.

Ҳозирги вақтда кафедрани техника фанлари номзоди, доцент. Б.Б.Тоиров бошқариб келмоқда. Кафедрада 13 нафар профессор – ўқитувчи фаолият кўрсатиб келмоқда, шулардан 1 нафар фан доктори, 1 нафар фан номзоди – профессор, 8 та фан номзоди, доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1та ассистент, 1 та ўқитувчи-стажёр, илмий салохият 77% ташкил этади.

 


Кафедра ўқитувчилари томонидан сўнги икки йилда 1 нафар фан доктори (DSc), 2 нафар фалсафа доктори (PhD) илмий ишлари химоя қилинди,  ҳаммуалифликда 4 та дарслик, 2та ўқув қўлланма,  4 та  монография, 5 та фандан электрон дарслик (DGU), халқаро (импакт факторли) журналларда 20 та, ОАК рўйхатидаги журналларда 32 та ва 5 та мақола Scopus базасида чоп этилди.  Кафедрада 4 нафар докторант ва 5 нафардан ортиқ мустақил изланувчилар илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.

Таълим-тарбия жараёнида замонавий дидактик восита ва жиҳозларни ҳамда ўқитишнинг илғор педагогик ва инновацион технологиялари, хорижий таълим тажрибаларидан фойдаланиб дарс ўтишга эришилмоқда. Талабалар учун ташкил этилган  илмий ҳамда касбий тўгаракларда  иқтидорли ва истеъдодли бакалаврлар ўзларининг илмий ғоялари ва инновацион ишланмалари билан илмий-ижодий фаолиятларини ривожлантирмоқ-далар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хозирги замонда ишлаб чиқариш жараёнларининг жадал равишда ривожланиб боришини, ўлчашларининг аниқлиги ошириб боришини таъминланиши қондиришда, метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаси учун, айникса  Республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарини юқори малакали рақобатли кадрлар билан таъминлаш мақсадида институтимизда “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (саноат)” бакалавриат таълим йўналиш бўйича талабаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кафедрада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  «Олий таълим тизимини модернизатсия қилиш” лойиҳаси  Академик инновациялар фондининг Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган  АИФ-2/20 “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш” номли грант лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур лойиҳа  маблағлари  ҳисобидан лаборатория жиҳозлари олиб келинди. Шунингдек, бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ошириш бўйича ўқув-услубий таъминот бўйича виртуал лаборатория, босма адабиётлар ва дастурий таъминот олиб келиниши ҳисобига ўқув жараёни сифатини ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

5310900-Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти  (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши  бўйича  “Бухоро миллий метрология  институти” Давлат корхонаси, Бухоро филиали, “Нефтьгаз-тадқиқот” МЧЖ, “BUKHARA BRILLIANT SILK” МЧЖ корхоналари билан хамкорлик шартномалари тузилган бўлиб  илмий фаолият ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.