Марказий Осиё фалсафий тафаккур тараққиётида тасаввуф таълимотининг ўрни ва аҳамияти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО МУҲАНДИСЛИК – ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
“ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР”  КАФЕДРАСИ
“Марказий Осиё фалсафий тафаккур тараққиётида тасаввуф таълимотининг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги республика илмий-назарий анжуман

                                                                           ХАБАРНОМАСИ

            Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида илгари сурилган устивор вазифалар ва тавсиялардан, “2020 йилда Бухоро шаҳри “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши, ҳамда Бухоро вилоят ҳокимининг 2018 йил 16 майдаги 147-ф-сон фармойиши билан “2020 йилда Бухоро шаҳрининг “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан вилоятда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси”дан келиб чиққан ҳолда “Ижтимоий фанлар” кафедраси ва ўзаро ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишларни амалиёт билан интеграциялаш мақсадида 2022 йилнинг 25 мартда   “Марказий Осиё фалсафий тафаккур тараққиётида тасаввуф таълимотининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида республика миқёсидаги илмий–назарий анжуман ўтказилишини маълум қилади. Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича шўъбалар фаолият кўрсатиши режалаштирилган:
  1. Тасаввуфий ғояларнинг генезиси..
  2. Марказий Осиёда илк тасаввуфий тариқатлар.
  3. Марказий Осиёда мумтоз тасаввуфий тариқатлар.
  4. Тасаввуфдаги фалсафий ғоялар.
  5. Зиёрат туризми: муаммолар ва ечимлар.
Анжуманга мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Анжуманга иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги тартибда ўз мақолаларини  якка ҳолда ёки ҳаммуаллифликда тақдим этишлари мумкин.                 Маъруза материаллари Times New Roman 14 шрифти, 1,5 интервалда расмийлаштирилади. Қоғоз ўлчови А 4 (210 – 297 мм).
Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтириб, қоғознинг ўртасига автоматик тарзда келтирилиб ёзилади, кейинги қаторга маърузачининг исми фамилияси, учинчи қаторда иш жойи ёзилади. Тезис ҳажми 3 саҳифадан ошмаган ҳолда, 1 нусха қоғозда ва электрон вариантда топширилиши лозим.
Маъруза тезислари 2022 йилнинг 20 мартгача  қадар қабул қилинади.
Эслатма: (Ташкилий масалалар, тўпламни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш учун 30000 сўм миқдорида бадал тўланиши лозим).
Манзилимиз: Бухоро шаҳри, Қ.Муртазоев кўчаси, 15-уй, БухМТИ,
         “Ижтимоий фанлар” кафедраси, 1-бино, 413-хона.
         Масъуллар: Ф.М.Бафоев
         Телефонлар: 99 701 17 26
         Электрон почта: bferuz@list.ru