ОНА ТИЛИ ТАЪЛИМИ ВА ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

         Аннотация. Мақолада Она тилини ўргатишда  шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари қўллаш орқали ёш авлод онг-тафаккурида ўзбек тилига нисбатан миллий ғурур ҳиссини кучайтириш ҳамда касбий таълимда она тилини ўқитишда касбий таълим нуқтаи назаридан ёндашиш масаласи ёритилган.
          Таянч тушунчалар: она тили таълими, шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари, она тили ва касбий таълим, янги педагогик ва ахборот технологиялари, индивидуал ва мустақил ишлаш кўникмаси
        Бугун алоҳида эътибор қаратилган таълим тизимиидан кўзланган мақсад янги педагогик ва ахборот технологиялари, тайёргарликнинг модул тизимидан фойдаланган ҳолда талабаларни ўқитишни жадаллаштиришдир. Она тили таълими ва шахсга йўналтирилган ўқитиш технологияларининг долзарб масала эканлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда.
         Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидa”ги PF-5850-сон Фармони бунинг яққол исботи. Ўзбек тилининг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида олиб борилаётган илмий ва илмий-амалий ишлар бевосита таълимга инновацион ёндашув билан боғлиқ. Она тилини ўргатишда  шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари қўллаш орқалигина ёш авлод онг-тафаккурида ўзбек тилига нисбатан миллий ғурур ҳиссини кучайтириш мумкин.
       Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишни, жамиятнинг маънавий янгиланишини ижтимоий йўналтирилган бозор  иқтисодиётини шакллантиришни, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган  демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қурмоқда. Замонавий бозор иқтисодининг шаклланиши корхоналар орасидаги рақобат асосида, халқ хўжалигини барча тармоқларининг кескин ривожланишини тақозо этади. Чунки бозор иқтисодиётини рақобатсиз тасаввур этиб бўлмайди.  Корхоналар орасидаги рақобат ўз навбатида, фан -техника ва технологияни, яъни илмий техника тараққиётининг (ИТТ) жадаллашувига олиб келади.
       ИТТнинг жадаллашуви, ҳаётнинг барча соҳаларида тубдан ислоҳ қилиниши натижасида жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш имкониятини беради.[1]
Бу ерда ҳам биринчи қаторда қўйилган масалаларни ҳал қила оладиган кадрларни тайёрлаш муаммоси келиб чиқади.
        Шунинг учун ҳам республикамизда қатор қонунлар қабул қилинди. Кадрлар тайёрлашнинг мақсади — таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир.
         Ривожланган демократик давлатлар даражасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қуйидаги шартлар асосида амалга оширилиши лозим:
         Биринчидан – ИТТ нинг ҳозирги замон ҳолати илм-фаннинг юксалиб
 бораётган роли билан белгиланади. ХХI асрда, айниқса, унинг дастлабки йигирма йилида илм-фаннинг ривожланиш тезлиги суръати ошди. Охирги, ҳар 10-15 йил ичида илмий фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари 2 марта ошиб бормоқда.  Олинган маълумотлар инсониятнинг тўла тарихи давомида тўпланган билимларини катга қисмини ташкил этди.
          Шунинг учун илм-фан ривожининг асосий қонуни экспоненциал қонун
ҳисобланади. Ҳозирги пайтда илм-фан ривожининг юқори суръатлари ақлий
меҳнатнинг борган сари автоматлаштирилиши туфайли амалга ошмоқда.
           Илм-фан ривожининг жадаллашуви илмий техникавий ахборотнинг жадал ўсишига ва тез-тез янгиланишига олиб келади. Илм-фан ривожининг экспоненти қонун бўйича ривожи унинг шиддатли ўсишини англатади. Демак илмий-техникавий ахборот ўсиш ҳам, шиддатли жараён ҳисобланади. Жаҳонда ҳар йили минглаб китоблар, журналлар чоп этилади ва ўн минглаб диссертациялар ҳимоя қилинади. Кўриб турганимиздек, илм-фан ахборотининг ҳозирги замон ҳажми  уларнинг ўтган 15-30 йилдаги ҳолатида кескин фарқ қилади.
       Илм-фан ривожи, бу маълумотли мутахассисларнинг фаолият доирасидир. Шунинг учун олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш тизими, иқтидорлиларига замонавий ахборот оқимини ўзлаштиришга, илмий текшириш фаолияти индивидуал ва мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга, илмий-техникавий ахборот ва ўқув илмий адабиёт билан ижодий ишлай олишларига имконият бериши лозим.
         Иккинчидан – ҳозирда замон фанининг шиддатли ривожи икки, уч ва ўндан ортиқ фанларни уланишларида янги турдаги фанлар пайдо бўлиши билан ҳам таъминланади. Масалан: биофизик, биогеокимё, информатика, физикокимёвий механика ва ҳоказо. Фан дарахти ҳосил бўлади-ю, маълум фанлар уланишларида туғилган янги фан – бу янги йўналишлар, муаммолар, мавзулар ва илмий масала демакдир. Бу масалаларни олий мактабнинг истеъдодли битирувчилари ҳал этиши лозим. Шунинг учун кадрлар тайёрлашнинг замонавий тизими, уларда ўзига хос  ва ностандарт фикрлаш қобилиятини ўстириш, ўз устида доимий равишда чидам ва матонат билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш лозим. Таҳсил олувчи ҳайратлана олиши, мағрурлана олиши лозим, фақат шундагина, у бошқаларни ўзининг ижодий иши билан ҳайратга солиши мумкин.
       Учинчидан — фан-техниканинг тезкор ривожланиши, илмий-техникавий
ахборотнинг шунга ўхшаш ахборот узатиш ва қайта ишлаш тезлигини оширишга олиб келади, бунинг асосида эса ҳисоблаш техникаси ётади. Таълимни индивидуаллаштирмасдан, замонавий информацион тизимлардан фойдаланишни кўз олдимизга келтиришимиз мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бугун олдимизга мустақил билим олишни индивидуаллаштириш ҳамда дистанцион таълим технологияси ва воситаларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш вазифаси қўйилган. Бу олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимларида бирдек долзарб ҳисобланди.
         Тўртинчи – ИТТ хусусияти муҳандислик ечимлар турини кескин ошиши, материалларнинг тез-тез алмашинуви, технологик жараёнлар, машиналар ҳисобланади. Масалан, телефон алоқасининг ихтиро қилиниши билан уни амалга ошириш орасида 56 йил ўтган бўлса, радио учун 35 йил, телевизор учун 14 йил, атом энергияси учун 6 йил, транзистор учун 5 йил ўтди.   Ҳозирги пайтда эса бу муддатлар ижодийлик ва мослашувчанлик каби хислатларга эга бўлиши зарур. Бу эса замони муҳандис ва ишчининг қиёфасидир.
         Бешинчидан, жадаллашаётган ИТТнинг ортиб борадиган талабларига тўла жавоб берадиган мутахассисларни тайёлаш учун ўқитишни жадаллаштириш, инсон организмининг бутун имкониятларини, унинг онгини ўқитишда ишга солиш зарур. Бу эса ўқув жараёнида ахборот берилаётганидан, ўқув телевидениясидан фойдаланишни тақозо этади.
         Олтинчидан — ҳар қайси соҳа одам туғилганидан бошлаб алоҳида индивидиум ҳисобланади, яъни ҳар кимнинг ўзига хос ақлий ривожланиши, таълим олишга қобилияти бўлади. Бундан келиб чиққан ҳолда, замонавий ўқитиш тизимининг вазифаси инсоннинг индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга қаратилмоғи лозим.
         Бу тизим фанлар орасида сунъий тўсиқларни сақлаб қолиб, замонавий касбий таълим эҳтиёжларига тобора камроқ жавоб бермоқда. Бу масалаларни муваффақиятли ҳал этишга ёрдам берадиган, замонавий талабларга кўпроқ мослашган ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологиялари, жумладан, кадрлар тайёрлашнинг модул тизимидир.     
         Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, қайси соҳа бўлишидан қатъи назар она тилини ўқитишда касбий таълим нуқтаи назаридан ёндашиш ва шунга мослаштирилган махсус дастур ишлаб чиқишимиз керак.  Она тилини ўргатишда шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари, бу касбий таълимнинг ҳозирги куни ва унинг келажагидир.
Бухоро муҳандислик-технология институти “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси катта ўқитувчиси Нурмуродова Шахноза