ЛИЦЕЙ ВА КОЛЛЕЖЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИГИМИЗ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муасcасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2829-сонли қарори ва 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муасаасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги  ПҚ-3290-сон қарорлари ҳамда Ўзбекистон республикаси  Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 апрелдаги 206-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бир томондан Бухоро мухандислик-технология институти номидан ректор проф. Н.Р.Баракаев ва Бухоро мухандислик-технология институти академик лицейи директори Э.З.Ҳалимов билан ўзаро ҳамкорлик мақсадида шартнома тузилди.

Бухоро мухандислик-технология институти “Хорижий тиллар” кафедраси Бухоро мухандислик-технология институти академик лицейи билан ҳамкорликда таълим жараёни сифатини яхшилаш мақсадида, Америка Қўшма штатлари волонтёри Зое Ранделл билан биргаликда 02 апрел куни “Using information technology in the classroom” мавзусида трейнинг ўтказдилар.