Kasaba uyushmasi qo’mitasi

«Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро мухандислик-технология институти  ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси  Жамоа шартномаси асосида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини йўлга қўйилганлиги аҳволини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида

  МАЪЛУМОТНОМА

Ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти аъзолари 7599 нафарни ташкил этади. Улардан хотин қизлар 1680 нафарни, 30 ёшгача ёшлар 6824 нафарни, ишчи ходимлар 868 нафарни,шу жумладан педагог ходимлар 462 нафарни ташкил этади. Ишлаётган пенсионерлар 104 нафарни ,ногирон ходимлар 13 нафарни, ногирон талабалар 35 нафарни, чин етим талабалар  21 нафарни давлат қарамоғидаги талабалар 3 нафарни, кам таъминлаган ходимлар 115 нафарни ташкил этади.  Кам таъминлаган талабалар 489 нафарни ташкил этади
Жамоа шартномаси асосида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини йўлга қўйилганлиги аҳволини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
           Жамоа шартномаси 2021 йил 4 март куни мехнат жамоаси конференциясида мухокама этилиб тасдикланган.
 “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатга олиш тартиби” га асосланиб юкори ташкилот эксперт хулосалари ва тавсияларига амал килинган. Жамоа шартномалари  Ўзбекистон КУФК ва  Республика Кенгаши томонидан  томонидан берилган тавсияларга асосан, жойлардаги муаммо ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда тузилди.  Жамоа шартномаларининг бажарилиши бир йилда бир марта муҳокама этилмоқда.
      2020 йил якунларига кўра, жамоа шартномаларига киритилган 154 та банддан 154 таси бажарилган. Ходимларга иш хақини ўз вақтида тўланиши масаласи доимий назоратга олинган. Қўмита   томонидан ҳар ойда  қарздорлик тўғрисида касаба уюшма цех етакчилари   томонидан  тезкор маълумотлар тўпланиб борилади. 2021 йилнинг 5 ойи давомида тармоқ муассасаларида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик аниқланмади.
       Бу борада иш берувчи маъмурият ва тегишли  бўлимлар  билан ҳам ҳамкорлик ўрнатилган.
 Ходимларнинг ва талабаларнинг аризасига асосан ойлик иш ҳақларининг 70 % пластик  карточкаларига,30 % накт куринишда берилмокда.
Талабалар ва ходимларни саломатлигини мустахкамлаш максадида  талаба ёшлар 11 сон шахар шифохонаси шифокорлари томонидан пандемия муносабати  билан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 25 нафар аёлларни ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилди ҳамда фарзандлари икки ёшдан уч ёшгача бўлган 17 нафар аёлларга жами  2 млн 800 000 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Меҳнат қилаётган 6 нафар  ёш болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилаш амалга оширилди.
Давлат дастурида белгиланган оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришда касаба уюшмалари бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга фаол иштирок этдилар.
Хусусан, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138- “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-, “Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги 100-, “Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 103- “Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида”ги 111-Конвенцияларининг амал қилиниши юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилди.
    Ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, мавжуд спорт тўгараклари фаолиятини янада жонлаштириш максадида  талаба ёшлар ва педагог ходимлар иштирокида эрталабки бадан тарбия, гимнастика ва ҳар куни факултетлар кесимида соат 15.00 да “Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида спорт машғулотлари билан шуғулланиш жорий этилди. Бу мақсадда  олий таълим вазирлиги буйруғи  спорт тарғиботчиси лавозими жорий этилиб масъул шахс бириктирилди.
Жамоа шартномасига асосан    маданий–маърифий тадбирлардан қуйидагилар  ижро қилинди. Жумладан:
  • 14–январъ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан институтда тахсил олаётган 160 нафар харбий йулланма асосида укишга тавсия этилган талаба ёшлар иштирокида тантанали йиғилиш ўтказилиб намунали хулқи ва жамоат ишларига фаол иштироки учун 25 нафарига Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари, 5 нафар Авғон уриши иштирокчиларига 1 млн сўм пул мукофоти  топширилди;
  • 8-март «Халқаро хотин-қизлар» куни муносабати билан барча фаолият юритаётган аёл ходималарга касаба уюшма ташкилоти номидан 1донадан атиргул ва табрикнома,150 нафар талаба кизларга бадиий китоблар  совға килинди.
  • 21-март «Наврўз» айёми муносабати билан талабалар турар жойидаги талабалар учун ҳомийлар ҳисобидан байрам тадбири ташкил этилиб миллий таомлар сумалак ва ош софи тарқатилди. 20 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчиси йўк, ҳамда болалар уйи тарбияланувчиларидан 5 нафарига касаба уюшма ташкилоти томонидан қиймати 120 000 сўмлик  озиқ-овқат маҳсулотлари ажратиш орқали ижтимоий ёрдам кўрсатилди.Талаба ёшлар иштирокида спортнинг шахмат,шашка, естафета, (волейбол қизлар)  баскетбол (ўғил болалар), кураш турлари бўйича,педагог ходимлар ўртасида, арқон тортиш ,тош кўтариш,баскетбол,стол теннис,шахмат,кичик футбол   турлари бўйича институт биринчилиги мусобақалари ташкил этилди. Ғолиблар касаба уюшма ташкилоти Фахрий ёрлик ва эсдалик совғалар билан  такдирланди.
  • Туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари ижроси буйича феврал ойида 50 нафар касаба уюшмаси аъзолари Бухоро вилоятидаги 7 пир зиёратгохига, 55 нафар Самарканд шахрига бепул сайёхатлари ташкил этилди.
  • 97 нафар чин етим, ногирон, темир дафтар рўйхатидаги оила фарзандларига  400 000 сўмдан жами 38 млн 800 минг сўм миқдоридаги маблағ  шартнома тўловларига ёрдам сифатида маъмуриятнинг бюджетдан ташкари маблағлари ҳисобидан ажратилишига эришилди. Касаба уюшма ташкилоти ташаббуси билан талабалар турар жойига бўлган эхтиёж  таҳлил этилиб  малака ошириш институти ётоқхонаси, Нефт ва газ коллежи  ётоқхонаси билан ижара шартномаси тузилиб жами 750 нафар чекка вилотдан калган талабалар  турар жой билан таъминланди. Институт талабалар турар жойига 3 нафар чин етим ва 8 нафар 2 гр ногиронлиги бўлган ҳамда  16 нафар темир дафтар руйхатидаги оила фарзандлари  касаба уюшмаси қарори билан    тўловсиз жойлаштирилди.(изох: 1 йиллик тўлов миқдори 1 млн сўм) .
Пандемия туфайли касалланиб даволанган 22 нафар касаба уюшмаси аъзоларига  8 млн 800 сум миқдорида, вафот этган 3 нафар педагог ходим оиласига жамоа шартномасига асосан  дафн маросими учун Ўз.Рес.белгиланган баъзавий хисоблаш микдорининг 5 баравари микдоридаги маблағ ажратилиб модний ёрдам кўрсатилди. Техника хавфсизлиги ва меҳнат мухофазаси буйича ўтказилган ўқув семенар ва тарғибот   ишлари натижасида 5 ой давомида давомида бахтсиз ходисалар қайд этилмади.

ҲУҚУҚИЙ  ҲИМОЯ

Нефт ва газ факултети 3 боскич талабаси А.Самадовнинг кумита номига ёзма мурожаатига асосан ишчи гурухи тузилиб талабани факултет рахбарияти 3 та фандан академик карздорлиги учун талабалар сафидан чикариш буйича ички буйрук чикарилган. Холат щрганилганда талаба 3 та фанни В 12 шаклида щзлаштириб ёпганлиги аникланди. Декан  муовинига хайфсан Интизомий жаоси кулланилиб талаба кайта тиклаш буйича маъмуриятга Такдимнома киритилди.Натижада талаба ички буйрук асосида талабалар сафига тикланди.  Мажбурий мехнатни олдини олиш,   меҳнат қонунчилигини назорат қилиш, ходимлар ва талабаларни ҳуқуқий ҳимоялаш, улар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш режа асосида олиб борилмоқда.
       Касаба  уюшма  кумитаси раиси                 Ш.Очилов