“Иқтисодиёт” кафедраси мудири в.б. доцент А.Ч.Бобоев томонидан 6.05.2022 йил 2 корпус, 100 – аудитория, 1-жуфтликда 714-20 ИҚТ, 716-20 ИҚТ, 716-20 МНТ гуруҳларида ….

       “Иқтисодиёт” кафедраси мудири в.б. доцент А.Ч.Бобоев томонидан 6.05.2022 йил 2 корпус, 100 – аудитория, 1-жуфтликда 714-20 ИҚТ, 716-20 ИҚТ, 716-20 МНТ гуруҳларида “Иқтисодий география ва экология” фанидан “Ўзбекистон транспорти, ташқи иқтисодий алоқалари ва иқтисодий географик районлари. “Экология” фанинг предмети, мақсади, услуби ва вазифалари. Биосфера, экологик муаммолар ва экологик тизимлар” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.
   Очиқ дарс ўтказишдан мақсад, Ўзбекистоннинг транспорти, ташқи иқтисодий алоқалари ва иқтисодий географик районлари, “Экология” фанинг предмети, мақсади, услуби ва вазифалари ҳамда биосфера, экологик муаммолар келиб чиқиш сабаблари, экологик тизимлар бўйича кўникмаларга эга бўлиш.

        Бугун инсониятнинг табиатга нисбатан салбий муносабатлари оқибатларига гувоҳ бўлиб турибмиз. Дунёнинг бир бурчагида сув тошқинлари, зилзилалар рўй бераётган бўлса, бошқа жойида ўрмон ёнғинлари кузатилаяпти. Бу каби глобал муаммолар табиат бойликларидан экологик омиллар ҳисобга олинмаган ҳолда фойдаланиш натижасида ўтган асрнинг иккинчи ярмида авж ола бошлаган эди.
        Қайд этиш жоизки, узоқ йиллар мобайнида табиатга етказилган таъсир оқибатида табиий мувозанатга путур етди. Бугунги кунга келиб эса, инсоният тамаддуни, унинг эртанги тақдири айнан шундай масалаларни ҳал этишни тақозо қилмоқда. Айни чоғда экологик муаммоларни ҳал этишда тежамкор, экологик тоза технологияларни жорий қилиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини изчил олиб бориш ёки соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар уларни ҳал этишда етарли эмаслигини талабаларга кўрсатиб беришдан иборат эди.

  Очиқ маъруза машғулоти давомида талабаларга ақлий ҳужум саволлари берилиб, фикрлари тингланди. Маърузачи маъруза жараёнида илғор ахборот технологияларни қўллай билишини ва дарсни самарали ташкил эта олишини кўрсатиб берди. Ўқитувчи талабалар билан ўқитишнинг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда дарсни ташкил этди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўқитувчи фанини яхши ўзлаштирган. Талабаларни ўтилаётган мавзуга қизиқтира олди, чунки дарс жараёнида педагогик технологияларнинг “Б\Б\Б”, “Блиц саволлари”, “Тестлар”, “Тушунчалар таҳлили” методларидан самарали фойдаланди.

     Шунингдек, мавзуга тегишли бўлган “Орол денгизи” муаммоси ва бартараф қилиш йўллари бўйича видео ролик ҳам қўйиб берилди. Талабалар дарс жараёнига фаол қатнашдилар ва ўқитувчи берган вазифаларни бажариб бордилар. Дарс охирида мустақил ишлаш мақсадида уйга вазифа берилди.
   Очиқ дарс олий таълим талабларига тўлиқ жавоб беради. Умуман олганда, ўтказилган ушбу очиқ маъруза машғулотини оммалаштириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
«ТСНҚ« бўлими эксперти                         доц. Нарзиев М.С.
«ТСНҚ« бўлими эксперти                        доц. Шайматов Б.