Омад сизга битирувчилар!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилган намуна асосида hemis дастурига мувофиқ 2020-2021 ўқув йили битирувчиларига электрон шаклда диплом ва иловалар тақдим этиб борилмоқда. Шу билан бирга институт ходимлар бўлими томонидан намунадаги шаклда диплом ва иловаларнинг асл нусхаси тақдим этиб борилмоқда. Ёш битирувчиларимизни жамиятимиз тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишлари, қолаверса ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб етишишларида институт томонидан барча имкониятлар яратиб берилган. Битирувчилар билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат шахсан институт раҳбарияти томонидан назоратга олинган ва ўз муддатида амалга оширилиб келинмоқда.