Механика ва архитектура-қурилиш факультети бўйича битирувчиларни дипломларини бериш ва ишга жойлаши тўғрисидаги маълумот

  1. Факультетда тўрт йўналиш бўйича 195 нафар талаба битириши керак эди. Лекин бугунги кунда 2 нафари якуний назоратлардан академик қарздор бўлганлиги сабабли курсидан қолдирилган. 193 нафар талабага Якуний давлат аттестацияни топширишга рухсат берилган. Шундан 21 нафари нтарли балл тўплай олмаган. Шунга қарамай ЯДА (Якуний давлат аттестация)ни топшира олмаган бўлсада, тугатганлиги тўғрисида деканат томонидан маълумотнома берилган. Қолган 172 нафар талабаларнинг дипломлари HEMIS дастурига киритилиб, генерация қилинди ва кўпчилик битирувчилар ўзларининг диплом ва иловаларини бемалол электрон тарзда олишлари мумкин.
  2. Бугунги кунда ишга жойлашиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилган: Ишга жойлашган битирувчиларнинг меҳнат дафтарчалари нусхалари кафедра ҳамда маркетинг бўлимига топширилган. Барча битирувчиларнинг ўқиши тугаган ва тугалланмаган бўлсада маълумотнома орқали ишга жойлашишлари таъминланмоқда.