Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олмоқчи бўлган шахслар..

Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;
  • олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);
  • 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
  • № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  • паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
  • паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади

(Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида низомдан)