Бухоро мухандислик технология институтити илмий – техникавий кенгаш ҳузуридаги 01.00.00 – физика-математика фанлари бўйича илмий семинарининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Илмий семинар аъзолари: ф.м.ф.д. проф. М.З.Шарипов- (раис), ф.м.ф.д., проф. М.Х.Тешаев – (раис ўринбосари), т.ф.н., доц. Ғ.Ғ.Юсупов –(илмий котиб), ф.м.ф.д., проф. С.Х.Астанов, к.ф.д.,проф. Х.Б.Дўстов, ф.м.ф.д., доц.М.Р.Жумаев, ф.м.ф.н., З.И.Болтаев, ф.м.ф.н., доц. Ш.С.Йўлдошев, ф.м.ф.н., доц. Ш.И.Раззоқов, т.ф.н., доц.О.С.Комилов, ф.м.ф.н., доц. Ҳ.Қ.Саидов, доц. З.Ғайбуллаев, т.ф.н.доц.Н.С.Бебутов, т.ф.н.доц. Ш.М.Муродов, т.ф.н.доц.Х.Р.Ғаффоров ва физика кафедраси аъзолари қатнашди.

Семинарда Бухоро муҳандислик-технология институтининг 3-курс таянч докторанти Касимова Гўзал Каримовнанинг “Рибофлавин ва тартразин молекулаларини ўзаро йиғилишининг спектроскорияси”, («Спектроскопия самосборки молекул рибофлавина и тартразина», «Self-Assembly spectroscopy of Riboflavin and tartrazine molecules »), мавзусида 01.04.05 – Оптика ихтисослиги бўйича физика-математика фанлари  фалсафа доктори (PhD) диссертация иши муҳокамаси кўриб чиқилди. Илмий раҳбар ф.м.ф.д. профессор Астанов Солих Ҳусенович.

Семинар раиси: ф.м.ф.д. проф. М.З.Шарипов – сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан илмий тадқиқот мавзуси бўйича тадқиқотчи Г.К.Касимовага маъруза қилиш учун сўз берди.

Г.К.Касимованинг диссертация мавзуси юзасидан маърузаси тингланди. Диссертант маърузада олдига қўйилган мақсадни, бу мақсадга эришиш учун олиб борилган изланишлар асосида олинган натижаларни, уларнинг илмий янгилигини ва хулосаларнинг моҳиятини очиб берди.

Касимова Гўзал Каримовнанинг 01.04.05 – «Оптика» ихтисослиги бўйича, “Рибофлавин ва тартразин молекулаларини ўзаро йиғилишининг спектроскорияси”, («Спектроскопия самосборки молекул рибофлавина и тартразина»), мавзусида 01.04.05 – Оптика ихтисослиги бўйича физика-математика фанлари  фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳажми ва мазмуни жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси талаблари асосида шакллантирилган ва диссертация иши илмий кенгашга расмий ҳимоя қилишга тавсия этилди.