Бухоро муҳандислик-технологиялар институтида “Бухоро агрокластер” МЧЖ билан ҳамкорликда “Қишлоқ хўжалигида замонавий инновацион технологиялар ва хом пахтани бирламчи қайта ишлаш” мавзусида амалий – семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 30 март куни Бухоро муҳандислик-технологиялар институтида “Бухоро агрокластер” МЧЖ билан ҳамкорликда “Қишлоқ хўжалигида замонавий инновацион технологиялар ва хом пахтани бирламчи қайта ишлаш” мавзусида амалий – семинар ташкил этилди.
Семинар “Бухоро агрокластер” МЧЖ бош директори илмий ишлар, инвестиция ва инновациялар бўйича ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Гуляев Ринат Амирович томонидан бугунги кунда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва инсон омилини қисқартириш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақамлаштириш тизимини кенг жорий қилиш ва ривожлантиришни ташкил этиш бўйича тақдимот ташкил этилди.
Ушбу семинарда Бухоро муҳандислик-технологиялар институтининг “Енгил саноат машина ва жиҳозлари”, “Технологик машиналар ва жиҳозлар”, “Тўқима технологияси ва дизайн”, “Чарм – мўйна буюмлари технологияси ва дизайни” кафедраларининг профессор – ўқитувчилари ҳамда магистрантлар иштирок этишди.
Бу борада институтнинг 1 – босқич магистранти Сухроб НУРОВ томонидан оммавий ахборот воситалари орқали берган интервьюсида батавсил тўхталиб ўтилди.