Бухоро муҳандислик-технология институти 2020/2021 ўқув йили битирувчи ёш мутахассисларини ишга тақсимлаш тадбири

Бухоро муҳандислик-технология институтида 3 июн куни битирувчи ёш мутахассисларни ишга тақсимлаш “Карьера-2021” тадбири ўтказилди. Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилоят бандлик бош бошқармаси, Бухоро вилояти ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамда Республика ва вилоятдаги йирик замонавий корхоналари “DELTA RUMINO” МЧЖ, “PARVOZ XUMO RAVNAQ TRANS“ МЧЖ, “Bukhara cotton textile cluster“ МЧЖ, “Jiu Peng International Pharmaceutical” МЧЖ, GTL МЧЖ, “Газлинефтгазқазибчиқариш” МЧЖ, Бухоро нефт ва газни қайта ишлаш заводи давлат унитар корхонаси, “ZAMON TEKS” МЧЖ, “ARK EKO TEKSTIL” ВСТ Cluster agrokompleks” MCHJ, “Enter Enjineering” Pte. Ltd, “O’zbekenergo” DAK “Buxoro hududiy elektr tarmoqlari” birlashmasi, “DAEWOO TEXTIL BUKHARA” MCHJ, “Baxor hamkorlik ittifoqi” uyushmasi, “Bukhara Brilliant Silk” Ltd,MЧЖ  “ISHONCH” компанияси  ходимлари ва бошқалар бўш иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган махсулотлари билан қатнашдилар. Шунингдек, институтнинг барча таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг битирувчилари томонидан  ишлаб чиқарилган коллекциялари, ишланмалари, ютуқлари ҳамда тайёр махсулотлари билан иштирок этдилар.