Бугун 26 июн куни Бухоро муҳандислик технология институтида Бухоро давлат университети мустақил изланувчиси Эсанов Нуриддин Қурбоновичнинг ..

Бугун 26 июн куни Бухоро муҳандислик технология институтида Бухоро давлат университети мустақил изланувчиси Эсанов Нуриддин Қурбоновичнинг 01.02.04– Деформацияланувчан каттик жисм механикаси ихтисослиги бўйича «Суюқлик билан алоқада бўлган эгри чизиқли қувурларнинг чизиқли тебраниш хусусиятлари» мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси институти ҳузуридаги илмий даража берувчи Phd.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида бўлиб ўтди. Диссертатция муҳокамасида семинар аъзолари ва шу соҳада илмий иш олиб бораётган тадқиқотчилар иштирок этишди. Семинар савол-жавобларга бой, илмий жиҳатдан юқори даражада ўтди. Талабгор Эсанов Нуриддин Қурбоновичнинг тайёрлаган диссертацияси семинар аъзолари томондан 100% овоз билан кейинги этапга, ҳимояга тавсия қилинди.