БИР ЗИЁЛИ БИТТА МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ” тамойили асосида Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан Бухоро шаҳар Боғидашт маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилган ишлар

Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан тузилган кўнгилли ишчи гуруҳи томонидан Бухоро шаҳар Боғидашт МФЙда ҳуқуқубузарликларни олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи 2021 йил 17 апрел куни Бухоро шаҳар Боғидашт МФЙда бўлиб, “БИР ЗИЁЛИ БИТТА МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ” тамойили асосида маҳаллага бириктирилган профессор-ўқитувчилар учун белгиланган вазифалар асосида иш бошладилар.

Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан Бухоро шаҳар Боғидашт маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган профессор-ўқитувчилар маҳалла тўғрисидаги умумий статистик маълумотлар билан танишиш мақсадида  Бухоро шаҳар Боғидашт маҳалла фуқаролар йиғини “Ободонлаштириш томорқа ва тадбиркорлик билан ишлаш бўйича раис ўринбосари Абдуллаева Гулнора Шариповна билан суҳбатлашдилар. Сухбат давомида Бухоро шаҳар Боғидашт маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга ошириш мумкин бўлган ишлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳуқуқубузарликларни олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича дастлабки тадбирлар келишиб олинди. Жумладан 2021 йил 19 апрел куни институт талабалар турар жойи ҳовлисида ташкил этиладиган талабалар иштирокидаги маданий тадбирга ҳамда 20 апрел куни талабалар учун тайёрланадиган миллий ҲАЛИСА ифторлик тадбирига маҳалла фаоллари ва уюшмаган ёшлари таклиф этилди.

Бухоро шаҳар Боғидашт МФЙ бўйича дастлабки ўрганиш натижалари

1.Аҳоли сони2512 нафр
2.Хонадонлар сони1082
3.Оилалар сони1220
4.Темир дафтарга киритилган шахслар сони5 нафар (бир оила)
5.Ёшлар дафтарига киритилган шахслар сони61 нафар
6.Хотин–қизлар дафтарига киритилган шахслар сони226 нафар
7.Ишсизлар сони35 нафар (шундан, хотин-қизлар 18 нафар)
8.Уюшмаган ёшлар (хулқи оғир, жиноятчиликка мойил) сони21 нафар
9.Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганлар сони15 нафар (шундан, хотин-қизлар 8 нафар)
10.Олий ва профессионал таълим муассасасига ўқишга кириш учун курсларга қатнашиш истагини билдирганлар сони5 нафар
11.Касб ўрганиш учун тадбиркорлик курсларида қатнашиш истагини билдирганлар сони10 нафар
12.Маҳалла ҳудудидаги умумтаълим мактаблари сони1 та
13.Мактаб ёшидаги ўқувчилар сониўрганилмоқда
14.Қизиқиши бўйича тўгаракларга қатнашиш истагини билдирган ўқувчилар сониУчрашув ва сўровнома асосида ўрганилмоқда
15.Спорт тўгаракларига қатнашиш истагини билдирган ўқувчилар сониУчрашув ва сўровнома асосида ўрганилмоқда
16.Талабаларга хонадонини ижарага берувчилар сони

11 та хонадон (аниқлангани)

Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан маҳалланинг ёнида, А.Жомий кўчаси 19/1-ўй орқасида бўш, қаровсиз  турган ерни кераксиз қурилиш материаллари ва чиқиндилардан тозалаб, ерга ишлов берилиб, мевали дарахтлар экилди.

Бухоро муҳандислик-технология институти профессор-ўқитувчиларидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари Бухоро шаҳар Боғидашт маҳалла фуқаролар йиғини “Ободонлаштириш томорқа ва тадбиркорлик билан ишлаш бўйича раис ўринбосари Абдуллаева Гулнора Шариповна билан бирга шу қаровсиз ер атрофида яшайдиган аҳоли ва уюшмаган ёшларни ободонлаштириш томорқа ва тадбиркорлик билан шуғулланишга даъват қилиниб, қўп қаватли уйлар ва маҳалла ҳудудида бунга ўхшаш бўш ва ободонлаштириш лозим бўлган ерлар мавжуд бўлиб, шу каби ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, келажакда шу ҳудудда яшайдиган аҳоли учун фойдали эканлиги тушинтирилди.

Жумладан, бу каби ишларни амалга ошириш, келажакда маҳалла ҳудудининг кўкаламзорлашиши, тоза ҳаво, соя-салқин жойларни барпо этилиши, мевали дарахтларнинг кўпайиши ва энг асосийси ёшларнинг банд бўлиши ҳамда ўзидан кичик бўлсада боғ қолдириши ва ундан тегадиган савоби ҳақида уюшмаган ёшларга батафсил маълумотлар берилиб, намуна сифатида амалда бажариб кўрсатилди.

Ишчи гуруҳи раиси, Бухори муҳандислик-технология институти

  Сиртқи бўлим бошлиғи, доцент: Алишер Холмуродович Гаффоров

 

 

Бухоро шаҳар Боғидашт МФЙ да ҳуқуқубузарликларни олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби

 

  1. Гаффоров Алишер Холмуродович – Сиртқи бўлим бошлиғи, ишчи гуруҳи раиси
  2. Мирзақулов Отабек Ибрагимович – НГС факултети “Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.
  3. Базарова Мамлакат Супиевна- “Менежмент” кафедраси ўқитувчиси.
  4. Расулова Нигора Нематовна – “Менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси.
  5. Одинаев Рустамжон Собирович – “Машинасозлик технологияси” кафедраси ўқитувчиси.
  6. Шокиров Лазиз Бахтиёрович – Тўқимачилик ва чарм буюмлари технологияси кафедраси ўқитувчиси.
  7. Муродов Санжар – “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.
  8. Асланова Гулноз Насриддиновна – Энергетика” кафедраси катта ўқитувчиси.
  9. Шарипов Жамшид Олимович – Машинасозлик технологияси” кафедраси докторанти.
  10. Бакаев Раҳмат Атоевич – Боғидашт МФЙ раиси.
  11. 11. Бадалов Ўктам Рашидович – Участка нозири.