“Бир зиёли-бир махаллага маънавий хомий” …

“Бир зиёли-бир махаллага маънавий хомий” шиори остида Шофиркон тумани “Қуйи Чуқурак”маҳалласида БухМТИ ўқитувчилари иштирокида тадбир ўтказилди.

Бухоро муҳандислик-технология институти “Ахборот коммуникация технологиялари” кафедраси ўқитувчилари М.М.Нафасов ва Л.А.Ахтамова Шофиркон тумани “Қуйи Чуқурак” маҳалласига келиб, маҳалла фаоллари ва аъзолари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда маҳалла аъзоларидан 38 нафари, Шофиркон тумани “Қуйи Чуқурак” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ж.Ж. Насуллоев, маҳалла ёшлар билан ишлаш етакчиси Э.А.Исломов, маҳалла хотин-қизлар фаоли Д.С.Орипова, Шофиркон тумани “Қуйи Чуқурак” МФЙ бўйича ҳоким ўринбосари Ғ.Х.Назаров, оқсоқоллар Ҳ.Ҳ.Ҳомидов, И.Ё.Ҳомидов  шунингдек, участка нозири А.Амоновлар иштирок этишди.
Л.А.Ахтамова томонидан “Бир зиёли-бир махаллага маънавий хомий” шиори остида ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсадлар ва бу борада қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида гапирди. Маҳалладошларни фарзандларининг бўш вақтларини самарали ўтказиш, уларни касбга ўргатиш, спорт, китобхонлик ва деҳқончилик тўгаракларига қатнашишини таъминлашга ундади.
Бундан ташқари М.М.Нафасов Бухоро муҳандислик-технология институтидаги “Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” бакалавр таълим йўналиши, бу йўналишда ўтиладиган фанлар, ўрганиладиган дастурий маҳсулотлар ва дастурлаш тиллари, йўналишни тугатган талабаларнинг ишлаш соҳалари ҳақида батафсил маълумотлар берди. Ёшларни шу таълим ўналишига киришлари учун сабабларни келтириб ўтди. Ҳозирги кунда АКТ соҳасининг ривожланиб бориши, бу касб ёш ва жисмоний ҳолатга боғлиқ эмаслиги, уйдан туриб ҳам яхшигина сармоя топиш мумкинлиги, маҳсулот нусхаларини кўпайтириш учун маблағ ва восита талаб қилинмаслиги ҳақидаги фикрлар қатнашчиларнинг қизиқишларига ва турли саволларига сабаб бўлди. Қатнашчиларнинг барча саволларга жавоб берилди.
Учрашув якунида Л.А.Ахтамова томонидан маҳалла раҳбарияти ва фуқароларига маҳалладаги ҳаётни яхшилаш бўйича қабул қилинган қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг электрон нусхалари, таклиф қилинган таълим йўналишларининг видеороликлари ва кафедралар буклетлари тақдим қилинди.
Л.А.Ахтамова, М.М.Нафасов