“Axborot kommunikatsiya texnologiyalari” kafedrasi

«Ахборот-коммуникация технологиялари» кафедраси мудири

доцент, физика-математика фанлари номзоди

Йўлдошев Шуҳрат Савриевич

 Тел:+998 93 4511944, +998 906121703

 Email:yshuhrat62@gmail.com


Кафедра 1979 йил «Амалий математика» номи билан фаолият юритишни бошлаган ва 1999 йилда «Информатика» деб номланди. 2001 йилда кафедра факультетлараро «Информатика» ва халқ хўжалиги тармоқларига мутахассис кадрлар етказиб берувчи «Ўқитишнинг замонавий технологиялари» кафедраларига ажратилди. 2005 йилдан бошлаб ҳар иккала кафедра  бирлаштирилиб “Информатика ва ахборот технологиялари” номи билан қайта ташкил этилди ва 2015 йил сентябрдан “Ахборот технологиялари” номи билан юритилди. 2017 йил августь ойидан “Ахборот коммуникация технологиялари” номи билан фаолият юритиб  келинмоқда.

Кафедра базасида 1985 йилда нафақат вилоятимизда балки Республикамизнинг Олий ўқув юртлари орасида  биринчилардан бўлиб ЕС-1035 русумли Электрон ҳисоблаш машинаси ишга туширилди. Кафедрада ўқитиладиган фанлар доираси кенгайтирилди ва моддий техника базаси янги замонавий компьютерлар билан жиҳозланди. Ҳозирги кунда кафедраги 10 аудитория тўлиқ компьютер билан жиҳозланган ва уларнинг барчаси интернет тармоғига уланган.

Кафедра бажарилган халқаро грантлар

Кафедра ўқитувчилари халқаро Темпус танловида иштирок этиб унда “Higher Education Initiative For Informatics in Central Asia” мавзу бўйича №158677 Tempus-DE-Tempus JPCR рақамли халқаро грант соҳиби бўлишди. Лойиҳа маблағи 1112038 евро.

Кафедра ўқитувчилари Ш.И.Раззаков координаторлигида “Erasmus+” дастури бўйича 561574-ЕРР-1-2015-1-ES- ЕРРКА 2-СВНЕ JР ECUUM: Математик лойиҳалаштириш мутахассислиги бўйича магистрлик ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва компьютер (ҳисоблаш) марказларини яратиш” халқаро грант ғолиби бўлдилар.

 

Иқтидорли талабалар билан ишлашда эришилган ютуқлар

Кафедра ўқитувчиси Қ.З.Аслонов раҳбарлигидаги талаба-ёшлар жамоаси Республика «mGovAward» танловида “Imam Bukhary” жамоаси номи билан иштирок этиб, ишлаб чиққан “Imam Bukhari team Seven Pirs” мобил иловаси учун фахрли 2-ўринни олди

Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш кенг йўлга қўйилган: жумладан Беруний номидаги Давлат стипендиантлари: Исматова Мадина (1-03 МИИТ гуруҳ талабаси), Атамурадова Бахшанда, Нафасов Мирзомурод (2-05 МИИТ гуруҳ талабалари), Содиқова Феруза (2-06 МИИТ гуруҳ талабаси), Ходиева Гулбаҳор (2-07 МИИТ гуруҳ талабаси). “Келажак овози” медиа кўрик танлови ғолиблари: Қудратов Алишер, Ахмедов Анзар, Мухторов Алишер. “Юрт келажаги” кўрик танлови ғолиблари: Ахмедов Фаррух (2-10 МИИТ гуруҳ талабаси), Мухторов Алишер (1-13 ТЖБАКТ гуруҳ талабаси), Раббанаева Мохинур (2-13 МИИТ гуруҳ талабаси), Ғуломов Отабев.  Навоий номидаги Давлат стипендиантига номзодлар: Давронова Шаҳло (2-11 МИИТ гуруҳ талабаси).

“Юрт келажаги” танлови Республика босқичида ўз ишланмалари билан иштирок этиб ғолиб бўлган талаба: 12-10 МИИТ гуруҳи талабаси Ахмедов А. Дастурий таъминот номинацияси ва 1-13 ТЖАБКТ гуруҳи талабаси Мухторов А. Web технологиялари номинацияси бўйича.

“Юрт келажаги” танлови вилоят босқичида ўз ишланмалари билан иштирок этиб ғолиб бўлган талаба: 10-13 МИАТ гуруҳи талабаси Раббанаева Мохинур Дастурий таъминот номинацияси бўйича биринчи ўринни, 14-14 МНДТ гуруҳи талабаси Ғуломов Отабек Дастурий таъминот номинацияси бўйича иккинчи ўринни ва 1-13 ТЖАБКТ гуруҳи талабаси А.Мухторов Web технологиялари номинацияси бўйича бўйича биринчи ўринни эгалладилар.

КАФЕДРАДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН  КАДРЛАР

БАКАЛАВР ТАЪЛИМ  ЙЎНАЛИШЛАРИ

  • Информатика ва ахборот технологиялари

  • Ахборот тизимлари ва  технологиялари

МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИГИ

1) Компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

ҚОЗОН  ФЕДЕРАЛ УНИВЕРСИТЕТИ  БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТАЪЛИМ  ДАСТУРИ АСОСИДА

  • Дастурий инжинеринг

МОСКВА ДАВЛАТ ТЕХНОЛОГИЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТАЪЛИМ  ДАСТУРИ АСОСИДА

  • Информатика ва азхборот технологиялар

  • МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИГИ

  • Информатика ва ҳисоблаш техникакси

Ахборот коммуникация технологиялари кафедраси ўтиладиган фанлар

 

  1. Электроника ва схемотехника

  2. Муҳандислик дастурлари

  3. Компьютер тизимлар ва телекоммуникациялар

  4. Маълумотлар базасини бошқариш ва дастурлаш технологиялари

  5. Web дастурлаш асослари

  6. Тизимлар назарияси асослари

  7. Ахборот бошқариш тизимларини инструментал воситалари

  8. Электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикаси

  9. Иқтисодий математик усул ва моделлар

  10. Кимёвий инжиниринги учун информацион технологиялар

  11. Озиқ-овқат инжиниринги учун информацион технологиялар

  12. Иқтисодиётда ахборот – коммуникация технологиялар ва тизимлар

  13. Қурилишда ахборот технологиялари

  14. Технологик жараёнларнинг дастурий таъминоти

  15. Дизайнда амалий дастурлар

  16. Техник тизимларда ахборот технологиялари

  17. Ахборот технологиялари

  18. Алгоритмлар назарияси ва дастурлаш асослари

Кафедра аъзолари

«Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси педагог ходимлари ҳақида маълумот

      Йўлдошев Шуҳрат Савриевич «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси мудири, доцент, физика-математика фанлари номзоди.

Кафедрада 1993 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “ЭҲМ ва тизимларни ташкил этиш”, “Тизимли дастурлаш тиллари”, “Маълумотлар тузилмаси”,  “Дастурий таъминотни лойиҳалаш”, “Ахборотларга ишлов бериш ва алгоритмлаш” “Алгоритмлар назарияси ва дастурлаш асослари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

Ш.С.Йўлдошев ҳаммуаллифлигида 3 та ўқув қўлланма, 10 га яқин электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 3 та илмий монография муаллифи, 40 ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

01.02.05-“Суюқлик ва газ механикаси”  ихтисослик бўйича: “Икки фазали муҳитларда ёниш жараёнини математик моделлаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.

      Нарзиев Умиджон Зарипович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.

Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари”, “Тизимли дастурлаш тиллари”, “Мантиқий қурилмалар тизимлари ва схемаларини дастурлаш”, “Дастурий таъминотни тестлаш” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

У.З.Нарзиев ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 10 га яқин амалий дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 1 та илмий монография муаллифи, 20 ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган

01.02.05- “Суюқлик ва газ механикаси”  ихтисослик бўйича “Параметрик таъсирларнинг мунтазам алгоритмлар филтрлари учун дастурий таъминот яратиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.

      Нуруллаев Мирхон Муҳаммадович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.

Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Ахборот хавфсизлиги”, “Компьютер тизимлари ва тармоқлари”, “Ахборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

М.М.Нуруллаев муаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 10 га яқин дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, Ҳиндистон давлатда малака ошириб келган, 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Ахборот хавфсизлиги бўйича илмий иш олиб бормоқда.

05.01.05 – Ахборотни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда

      Мухамадиева Кибриё Баходировна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.

Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Ахборот технологиялари”, “Озиқ-овқат инжинирингида ахборот технологиялари”, “Техник тизимларда ахборот технологиялари”, “Хизматлар соҳасида ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

К.Б.Мухамадиева муаллифлигида 3 та монография, 3 дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 40 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

ML (machine learning), DL (deep learning), NN (neural network), AI (artificial intelligence) бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.

Мухамадиева Зарина Баҳодировна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси  ўқитувчиси. 2004 йилдан бошлаб ассистент лавозимида фаолият юритди. Кафедрада бириктирилган “Қурилишда ахборот технологиялари”, Кимёвий инжинирингида ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

З.Б.Мухамадиева муаллифлигида 2 та монография, 3 дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 30 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

05.01.10. Ахборот тизимлари ва жараёнлари ихтисослик бўйича

“Инновацион ахборот технологиялари асосида озиқ– овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини ошириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради

Муродова Зарина Рашидовна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.

Кафедрада 2015 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялари”, “Чарм буюмларни ишлаб чикаришда информацион технологиялари”, сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

Муродова Зарина Рашидовна муаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 5 га яқин дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича “Ахборот технологиялар таълимида интеллектуал салоҳиятини шакллантириш ва аниқлаш методикаси (умумий ўрта таълим муассасалари мисолида)” мавзуда илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.

Сариев Рустам Бобомурадович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.

Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Компьютер графикаси”, “Web-дастурлаш”, “Электрон ресурсларни яратиш технологияси”, “Электрон ресурслардан фойдаланиш методикаси” ва “Техник тизимларда ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

Р.Б. Сариев ҳаммуаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ электрон ўқув ресурсларлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

13.00.06 – “Электрон таълим назарияси ва методикаси” ихтисослик бўйича “Мутахассислик фанларини ўқитишда интегратив технологиялар асосида ахборот-услубий таъминотни такомиллаштириш(“Бошқариш системаларининг элементлари ва қурилмалари” фанини сиртқи таълим шаклида ўқитиш мисолида)” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда

      Асраев Зафар Ризакулович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.

Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари”, “Ҳисоблаш усуллари”, “Қурилишда ахборот технологиялари” ва “Техник тизимларда ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб боради.

З.Р. Асраев ҳаммуаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 15 дан ортиқ электрон ўқув ресурсларлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 1 та халқаро грант иштирокчиси, 30 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

13.00.06 “Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича) ихтисослиги бўйича “Умумкасбий фанларни ўқитишда электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш методикаси (Олий таълим муассасаларида “Амалий механика” фани мисолида)” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

      Соҳибов Толиб Файзуллаевич «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.

Кафедрада 2010 йилдан бошлаб катта ўқитувчи  лавозимида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Маълумотлар базасини бошкариш тизимлари”, “Дастурий таъминтни лойихалаш”, “Амалий математик дастурлар пакети”, “Ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

Т.Ф. Соҳибов ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 1 та халқаро грант иштирокчиси, 1 та илмий монография муаллифи, 30 ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

      Нафасов Мирзомурод Мухамадович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.

Кафедрада 2011 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Компьютер графикаси”, “Web дастурлаш”, “Таълимда мультимедиа иловалари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

У.З.Нарзиев ҳаммуаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 10 га яқин амалий дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 20 ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

13.00.06 – “Электрон таълим назарияси ва методикаси” ихтисослик бўйича “Таълимий мобил иловаларни яратиш технологияси ва улардан мутахассислик фанларини ўқитишда фойдаланиш методикаси” илмий тадқиқот олиб бормоқда.

      Жўраев Олим Исмоилович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси.

Кафедрада 2013 йилдан бошлаб ассистент, лавозимида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Техник тизимларда ахборот техналогиялар”,  “Кимё инжинирингида ахборот техналогиялар” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

О.И. Жўраев ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 8 га яқин электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 1 та ҳаммуаллифликда илмий монография, 10 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

01.02.05-“Суюқлик ва газ механикаси” ихтисослик бўйича “Тармоқланувчи кўп фазали оқимлар ҳаракатининг назарий ва тажрибавий тадқиқоти” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.

      Атоев Фазлиддин Сайфиддинович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси.

Кафедрада 2019 йилдан бошлаб ўқитувчи-стажёр, лавозимидан фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Техник тизимларда ахборот техналогиялар”,  “Кимё инжинирингида ахборот техналогиялар” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

Ф.С. Атоев ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 8 га яқин электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 1 та ҳаммуаллифлигда илмий монография, 4 ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

      Ҳайитова Ирода Илҳомовна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси

Кафедрада 2006 йилдан бошлаб ассистент лавозимида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Ахборот технологиялари”, “Техник тизимларда ахборот технологиялари”, “Ҳисоблаш тизимлари”, сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

И.И.Ҳайитова ҳаммуаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 5 га яқин электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 1 та илмий монография муаллифи, 30 ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

13.00.02-Таълим тарбия назарияси ва методологияси (Информатика) ихтисослик бўйича “Ахборот таълим муҳитида масофавий таълим воситасида талабалар мустақил ишларининг ташкилий услубий таъминотини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Мурадова Фируза Рашидовна  «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси докторанти, доцент, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.

Кафедрада 2008 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялари”, “Таълимда мультимедиа иловалари”, “Электрон таълим ресурслардан фойдаланиш методикаси”, “Дизайнда амалий дастурлар” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб борган.

Мурадова Фируза Рашидовна муаллифлигида 3 та ўқув қўлланма, 3 та монография, 10 га яқин дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 60 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар нашр эттирган.

13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Олий таълимда ихтисослик фанларини ўқитишда виртуал лабораториядан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.

      Саидов Жахонгир Юнусович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси стажёр укитувчиси.

Кафедрада 2020 йилдан бошлаб стажёр укитувчи лавозимида фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган  “Маълумотлар базасини бошқариш ва дастурлаш технологиялари” “Иқтисодиётда АКТлари ва тизимлари” “Техник тизимларда ахборот технологиялари” “Ахборот технологиялари ва жараёнларини математик моделлаштириш” сингари фанлардан  амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

Ж.Ю.Саидов ҳаммуаллифлигида 3 илмий мақолалар нашр эттирган.

      Саидов Усмон Баҳрон ўғли «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси.

Кафедрада 2020 йилдан бошлаб ўқитувчи-стажёр, лавозимидан фаолият юритди.

Кафедрада бириктирилган “Техник тизимларда ахборот техналогиялар”,  “Маълумотлар базасини бошқариш ва дастурлаш технологияси” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

У.Б.Саидов ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 4 га яқин электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган.

      Аслонов Қодир Зиёдуллоевич«Axборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.

Кафедрада 2009 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида ишлаб келмоқда.

Кафедрада бириктирилган “Texник тизимларда ахборот технологиялари”, “Тизимли дастурлаш тиллари”, “Maълумотлар тузилмаси”, “Mобил алоқа қурилмалари учун дастурий воситалар” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.

Қ.З.Аслонов томонидан Республикак миқёсида танловларда ўз шогирдлари иштирок этиб 2 марта ғолибни қўлга киритган , ҳаммуаллифликда 15 тадан ортиқ дастурий воситалар учувн муаллифлик гувоҳномалари олган, республика ва хорижий илмий журналларда  25 тадан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирган.

05.01.06. “Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари” ихтисослигида  энерготежамкор бўйича илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.