5150908 – ДИЗАЙН (пойабзал ва аксессуарлар дизайни) таълим йўналишига ҳужжат топширган aбитуриентлар диққатига!!

5150908 – ДИЗАЙН (пойабзал ва аксессуарлар дизайни) таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун 2021 йил 3 август куни (имтиҳонга киритиш соат 6:30 да бошланади) институтнинг 1-ўқув биноси фойесида “Композиция” фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

     Ижодий имтиҳон бўйича амалий маслаҳатлар билан танишиш учун http://bmti.uz/qabul-2021/ электрон манзилига мурожаат қилинг. 3,5х4,5 ўлчамдаги рангли расмингиз билан етиб келинг.

Изоҳ: (Тасдиқланган дастурга асосан ижодий имтиҳонда ҳар бир абитуриент қуйидаги зарурий жиҳозларини ўзи билан олиб келиши керак: 30х40 ҳажмдаги планшет; ҳар хил юмшоқликда графит ва рангли, учи ўткирланган қаламлар; автомат тарзда ишлайдиган 0,5 ва 0,7 мм қалинликдаги грифелларга эга қаламлар (дозаторлар); юмшоқ ўчирғичлар; қалам йўниш учун йўнғич ёки скалпел; композицияни рангда бажариш учун акварел, гуаш бўёқлари, мой қалам, гелевий ручкалар ҳамда рангларни ишлатиш учун сув ва идиш).

БухМТИ қабул комиссияси