2021 йил 21 май соат 10-00 да Вобкент тумани “Порлоқ келажак” болалар оромгохида вилоятда туманлараро “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилади

2021 йил 21 май соат 10-00 да Вобкент тумани “Порлоқ келажак” болалар оромгохида вилоятда туманлараро “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилади.
Ушбу меҳнат ярмакасида ишлашни хохловчи меҳнат қилиш қоблиятига эга 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган ишсиз эркалар, 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар иш ҳақига ва меҳнат даромадига эга бўлмаган фуқаролар қатнишилари мумкин. Меҳнат ярмакасида Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманидаги ўзида мавжуд бўш иш ўринлари бўлган корхона ва ташкилотлар қатнашади. Фуқаролар эркин касб танлаб ишга жойлашиш имкониятлари мавжуд. Ишга жойлашиш истагида бўлган ишсиз фуқароларни Вобкент тумани “Порлоқ келажак” болалар оромгохига таклиф этамиз.
Ғидувон тумани ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (қўшимча маълумот олиш учун 998-65-572-18-55, 998-65-572-77-08).