Blog

“Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат”

Бухоро муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январ- Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат” мавзусидаги байрам кечаси ташкил этилди. Унда талабалар, институт профессор-ўқтиувчилари ва ҳарбийлар иштирок этишди. Жанибий-Ғарбий махсус ғарбий округи ҳарбий қисм аскарлари юртимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий салоҳияти хусусида  кеча иштирокчиларига маълумот бердилар. Тадбир давомида сўзга чиқганлар бугун ҳар бир йигит Ватан олдидаги бурчини бажаришни, яъни ҳарбий хизматни ўташни ўзлари учун олий вазифа, деб билиши, хизматни муваффақиятли ўтаган ёшларга хукуматимиз томонидан турли имтиёзлар белгиланганлиги алоҳида эътироф этилди. Тадбирда ёшларни ҳарбийларга ва ҳарбий кучларимизга бўлган муносабати чақнаб турган кўзларида ўз ифодасини топди. Шунингдек, институтнинг “Омадли жентелменлар” жамоаси томонидан бир-биридан ажойиб саҳна кўринишлари барчанинг юзига табассум бағишлади.   Тадбир давомида институт талабалари томонидан ватанпарварлик, мардлик, садоқат туйғуларини улуғловчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Байрам муносабати билан институтда энг чиройли расмлар танлови ҳам эълон қилинган эди. Якунда фаол иштирок этган талаба ва аскарлар шунингдек, расмлар танлови ғолиблари институт раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *