Xorijiy malaka oshirish va ta’lim

Xорижий мaлaкa ошириш вa тaълим

Сўнгги уч йил мобайнида институтда амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек давлат ва хорижий дастурлар доирасида жами 55 нафар профессор-ўқитувчилар ва ходимлар хорижий ОТМ ларда ўтказилган семинар-тренингларда, малака ошириш курсларида, халқаро конференцияларда ва учрашувларда иштирок этишган.

Институтда 2015-2018 йиллар мобайнида жами 26 нафар хорижлик мутахассислар ўқув жараёни ва семинар-тренингларга жалб этилган.

Гeрмaния xaлқaро ҳaмкорлик жaмияти (GIZ Gmbh) “Мaркaзий Осиёдa кaсбий тaълим” дaстури доирaсидa фаолият яна йўлга қўйилди.

Сўнгги уч йил мобайнида институтда жами 5 та халқаро семинар-тренинглар ва 1 та халқаро конференция ўтказилган. Улардан:

  1. 2014-2015 ўқув йилида 20-24 апрель кунлари Европа Иттифоқининг Темпус дастури “Ўзбекистон олий таълим муассасалари модернизацияси йўлида” (MATcHES) лойиҳаси доирасида институтда семинар-тренинг ўтказилган. Семинар-тренингда Ўзбекистонлик ҳамкорлардан ташқари Болариянинг Русе университети, Испаниянинг Лас-Пальмас университети, Consulta-Europa маркази ва Польшанинг Кельце университетларидан мутахассислар иштирок этишган.
  2. 2015-2016 ўқув йилида 14 сентябрь куни институтда MACH “Ўзбекистонда мехатроника бўйича янги магистрлик дастурлари ва докторлик курсларини жорий этиш” лойиҳаси бўйича семинар-тренинг ўтказилган. Бунда лойиҳанинг ҳамкорлари Австриянинг Линц университети профессорлари Rudolf Scheidl ва Andreas Muller ташриф буюришган.
  3. 2016-2017 ўқув йилида 1-3 ноябрь кунлари институтда 543922-TEMPUS-1-2013-1-SE-TEMPUS-JPCR “Ўзбекистонда мехатроника бўйича янги магистрлик дастурлари ва докторлик курсларини жорий этиш” лойиҳаси доирасида лойиҳанинг якуний учрашуви ва конференцияси ўтказилган. Унда қатнашиш учун Бухоро муҳандислик-технологияси институтига Швеция Қироллик институти, Австриянинг Й.Кеплер университети, Бельгиянинг Лёвен университети вакиллари ташриф буюришган.
  4. 2017-2018 ўқув йилнинг 27 январь – 5 февраль кунлари Европа Иттифоқи Эрасмус+ дастурининг ECCUM: Компьютер (ҳисоблаш) марказларини яратиш ва математик лойиҳалаштириш бўйича ўқув режаларини ишлаб чиқиш магистрлик дастури” лойиҳаси бўйича “MatLab дастурида математик амалиётларни бажариш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилган. Мазкур семинарни Испаниянинг Сантьяго-де-Компостелла университети профессори Francisco Pena олиб борган.
  5. 2017-2018 ўқув йилнинг31 май – 1 июнь кунлари институтда “561574-EPP-1-2015-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP ECCUM: Компьютер (ҳисоблаш) марказларини яратиш ва математик лойиҳалаштириш бўйича ўқув режаларини ишлаб чиқиш магистрлик дастури” лойиҳасининг навбатдаги учрашуви ўтказилган. Унда Словениянинг Приморска университетидан Aleš Oven, Испаниянинг Сантьяго-де-Компостелла университетидан Óscar López Pouso, Lorraine Chantal Reinländer, Ana Guerra Fidalgo, Ignacio Vicuña Fernández, Италиянинг Турин политехника университетидан Grazia VICARIO, Emilio MUSSO ташриф буюришган.
  6. 2017-2018 ўқув йилида 24-25 ноябрь кунлари институтда “Илмий тадқиқот ва кадрлар тайёрлаш тизимида инновацион ҳамкорликни ривожлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилган. Конференция давомида ташриф буюрган 3 нафар профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларимиз учун мастер-класслар ўтказилган.

Москванинг “Станкин” давлат техника университети ва Беларусь Могилёв Давлат озиқ-овқат университети  билан имзоланган икки томонлама ҳамкорлик шартномаларига асосан 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларнинг қўшма ўқув дастури доирасида икки томонлама диплом олиши асосида ўқитилиши режалаштирилган.