Blog

«Uzbekistan GTL» стипендияси – муносиб моддий ва ижтимоий имкониятлар

«Uzbekistan GTL» стипендияси – муносиб моддий ва ижтимоий имкониятлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг фан ва технологиялар соҳасидаги фаолиятни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, талабалар ва ёш олимларнинг илмий ютуқлари учун махсус мукофотлар ва совринлар таъсис этиш, махсус стипендиялар сонини кўпайтириш тўғрисидаги 3.4-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775-сон қарори  9 –чи банди ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 25 сентябрь куни Бухоро муҳандислик-технология институти ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ ҳамкорлигида 2019-2020 ўқув йили учун талабаларни муносиб моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, «Uzbekistan GTL» Компаниясини ёшлар ўртасида ижобий тарафдан тарғиб этиш ва истиқболли ёшларни Компаниянинг бўлажак ходимлари сифатида жалб қилиш, Компания ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни кўзлаб Uz GTL Компанияси стипендиялар дастури билан танишитириш ҳамда талаба ва магисрларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилди.

Тадбир институтнинг “Нефт-газ технологияси” факультети декани доц. Ш.Атауллаев бошчилигида “Газни кимёвий қайта ишлаш технологияси”, “Нефтни қайта ишлаш технологияси” ва “Нефт-газ иши” кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда «Uzbekistan GTL» МЧЖ етакчи мутахассислари Баратов Нурбек Умарович, Комилов Алишер Ғиёсович ва Раупов Озод Зафаровичлар томонидан институтда таҳсил олаётган 5321400-“Нефт-газкимё саноати технологияси” таълим йўналишининг III ва IV курс талабалари ҳамда 5А 321401-“Кимёвий ва нефт-газ кимёвий технологиялар” мутахассислиги магистрлари иштирокида ташкил этилди.

Тадбир ташкилотчилари танловнинг мақсади, танловда иштирок этувчилар, танловда иштирок этиш учун керакли ҳужжатлар, танловнинг ўтказилиш ва ғолибларни аниқлаш тартиблари ҳақида талаба ёшларга батафсил маълумот беришди. Шунингдек, танлов ғолибларини аниқлашда ҳисобга олинадиган қўшимча мезонлар, стипендия миқдори ва уни тақдм этиш тартиби ҳамда танлов ғолибларини кутаётган имкониятлар ҳақида ахборот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *