Blog

«Uzbekistan GTL» стипендияси – келажак учун қадам

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775-сон қарори  9–чи банди ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 25 сентябрь куни Бухоро муҳандислик-технология институти ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ ҳамкорлигида 2019-2020 ўқув йили учун талабаларни муносиб моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, «Uzbekistan GTL» Компаниясини ёшлар ўртасида ижобий тарафдан тарғиб этиш ва истиқболли ёшларни Компаниянинг бўлажак ходимлари сифатида жалб қилиш, Компания ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни кўзлаб Uz GTL Компанияси стипендиялар дастури билан танишитириш ҳамда талаба ва магисрларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилган эди.

Тадбирнинг 2 – босқичи 2019 йил 23 – октябрда Бухоро муҳандислик-технология институти тадбирлар залида ташкил этилди.

Тадбир институтнинг Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Ш.Ходжиев, “Нефт-газ технологияси” факультети декани Ш.Атауллаев, “Uzbekistan GTL” МЧЖ етакчи мутахассислари Э.Муминов – кадрлар бўлими бошдиғи, Н.Баратов – кадрлар бўлими ходими, Б.Садатов – инженер технолог ва Ф.Холов – энергетик инженерлар томонидан институтда таҳсил олаётган 5321400-“Нефт-газкимё саноати технологияси” таълим йўналишининг III ва IV курс талабалари ҳамда 5А 321401-“Кимёвий ва нефт-газ кимёвий технологиялар” мутахассислиги магистрлари иштирок этдилар.

1 босқичда  – 15 сентябрдан 15 октябргача электрон тарзда хужжатлар қабул қилинди ва бахоланди. Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган 74 нафар Бух МТИ, 8 нафар Нукус ДУ, 5 нафар Бух ДУ, 3 нафар Навоий кончилик нститути талаба ва магистрлар иккинчи босқичга таклиф этилди.  2 босқичда – иштирокчилардан тест синовлари олинди ва натижаси 30 ноябргача эълон қилиниши тушунтирилди.

“Uzbekistan GTL” Компанияси ва Бухоро мухандислик – технология институти ҳамкорлигида ташкил этилган бу тадбир истиқболли ёшлар  ўртасида келажак учун ишонч, соҳага қизиқиш туйғуларини уйғотади.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.