Blog

“Uzbekistan GTL” МЧЖ стипендияси танлови ғолиблари

 

«Uzbekistan GTL» МЧЖ Ўзбекистондаги талабаларни муносиб моддий ва ижтимоий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда «Uzbekistan GTL» Компанияси истиқболли ёшларни келажакда компаниянинг ходимлари сифатида жалб қилиш мақсадида олий таълим муассасаларидан III ва IV курс талабалари ҳамда II курс магистратура мутахассислиги магистрлари ўртасида стипендияси танлови ташкил этилган эди. Шунга кўра, 2019 йилнинг 25 сентябрь куни Бухоро муҳандислик-технология институти ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 1-босқичда ғолиб бўлган талабалардан 80 нафари 2-босқич ғолиблигини қўлга киритиш учун иштирок этдилар.

Мазкур танловда, “Нефт-газ технологияси” факультетидан 5321400-“Нефт-газкимё саноати технологияси” таълим йўналиши талабалари ҳамда 5А 321401-“Кимёвий ва нефт-газ кимёвий технологиялар” магистратура мутахассислиги магистрларидан 50 нафардан ортиқ талабалар иштирок этишди.

Тошкент, Қарши ва Бухоро шахарларида ўтказилган UzGTL стипендия дастурининг учинчи босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун республикамиз олий ўқув юртларидан юзлаб талабалар иштирок этишди ва улар орасидан энг иқтидорли, хорижий  тиллар (рус ва инглиз)ни мукаммал биладиган муносиб номзодлардан 12 нафари ғолиб бўлишди.

UzGTL стипендия дастурининг учинчи босқичида Бухоро муҳандислик–технология институти “Нефть-газ технологияси” факультетидан 2 нафар талабалар 216-17 НГТ гуруҳ талабаси Мурадова Юлдуз Маликжон қизи ва 216-16 НГТ гуруҳ талабаси Нураддинов Нураддин Одамбой ўғли каби иқтидорли талабаларимиз танловнинг ғолиби этиб танландилар.

 

 

.

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *