Blog

“UZBEKISTAN GTL” КОМПАНИЯСИ 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ НЕФТЬ-ГАЗ СОҲАСИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР УЧУН СТИПЕНДИЯЛАР ДАСТУРИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Жорий йилнинг 12-13 декабрь кунлари, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган Шўртан газ-кимё мажмуасида “Uzbekistan GTL” компаниясининг 2020-2021 ўқув йилининг нефть-газ соҳасида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури ғолиблари, фаол иштирокчилари, олий таълим муассасаларнинг ректор ва профессор-ўқитувчилари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Ю.Абсоатов, “Uzbekistan GTL” ва “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖларнинг раҳбарияти иштирокида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги дастурда жами 1200 дан зиёд талабалар иштирок этди, ва 3 босқичдан сўнг жами 12 нафар иқтидорли талабалар саралаб олинган эди. Иштирокчилар сони сезиларли даражада кўпайганини инобатга олган ҳолда ва танловда иштирок этган иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида танлов комиссияси қўшимча 18 та фаол иштирокчиларни ҳам махсус сертификатлар билан тақдирлашни ва уларга GTL заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўтиш, “Uzbekistan GTL” компаниясида малака ошириш, ҳамда ўқишининг сўнггида ўз мутахассислиги бўйича GTL заводида иш билан таъминлаш белгиланди.

Тадбир давомида стипендиялар дастури ғолиблари ва фаол иштирокчилар махсус диплом ва сертификатлар ҳамда компаниянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 12 нафар стипендия соҳибларига ўқув йили давомида “Uzbekistan GTL” компанияси томонидан қўшимча ойлик стипендия тўлаб борилади.

Стипендия ғолибларидан Бухоро муҳандислик-технология институти “Нефть-газ технологияси” факультети 203-17 НГТ гуруҳ талабаси Раджабов Алишер Эркинович, 216-17 НГТ гуруҳ талабалари Баҳронов Жавоҳир Шокир ўғли, Алланазаров Ғанишер Ортиқ ўғли.

Тақдирлаш маросими доирасида йиллар давомида нефть ва газ соҳаси учун минглаб малакали кадрларни тайёрлашда хизмат қилиб келаётган ҳамкор олий таълим муассасаларига ёш авлод мутахассисларини тайёрлаш, илмий салоҳиятини ривожлантириш, жумладан фан ва нефтгаз-кимё корхоналари интеграциясини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси ҳамда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва унинг тасарруфидаги “Uzbekistan GTL” ҳамда “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖлари билан самарали ҳамкорлик учун Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон Миллий университети, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шахар филилали, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва Фарғона политехника институтларига “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг махсус ташаккурномалари топширилди.

Олий таълим муассасалари билан уч томонлама ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

“Uzbekistan GTL” компаниясининг стипендиялар дастури ғолиблари, фаол иштирокчилари, олий таълим муассасаларининг ректор ва профессор-ўқитувчилари Шўртан газ-кимё мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

“Uzbekistan GTL” компаниясининг стипендиялар дастури ғолиблари, фаол иштирокчилари, олий таълим муассасаларининг ректор ва профессор-ўқитувчилари GTL заводининг қурилиш майдони билан ҳам яқиндан танишдилар.

Имзоланган уч томонлама ҳамкорлик меморандуми Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда “Uzbekistan GTL” МЧЖ, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖ билан хартомонлама хамкорликни кенгайтириш, биргаликда илмий изланишлар олиб бориш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларида истиқболли ёшлар ўртасида келажак учун ишонч, соҳага қизиқиш туйғуларини уйғотади.

Ш.Н. Атауллаев.,   “Нефть-газ технологияси” факультети декани

Share this post