Декан: техника фанлари доктори, профессор Джураев Хайрулло Файзиевич
Қабул вақти: ҳар куни 15:00-17:00

Tel: (91) 44484-90
E-mail: djuraev_xf@mail.ru

 

 

       «Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари» факультети Бухоро мухандислик-технология институти таркибида ташкил топган бўлиб, факультет таркибида: «Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот – коммуникация тизимлари», «Озиқ-овқат ва кимё саноати машина ва жихозлари», “Менежмент” ва «Ахборот-коммуникация технологиялари» кафедралари фаолият кўрсатмоқда:

Факультет 2019 йилда ташкил этилиб, таркибига киритилган бакалавриат таълим йўналишлари қўйидагилардан иборат:

Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари” кафедраси бўйича:

  • 5321700 – Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари.

“Менежмент” кафедраси бўйича:

  • 5232900-“Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • 5111000-Касб таълими (Менежмент);
  • 5230200- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Озиқ-овқат ва кимё саноати машиналари ва жихозлари кафедраси бўйича:

  • 5320300-Технологик машиналар ва жихозлар (озиқ-овқат саноати);
  • 5320300-Технологик машиналар ва жихозлар (кимё саноати).

Ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси бўйича:

  • 5330200- Информатика ва ахборот технологиялари (саноат ишлаб чиқаришида);
  • 5111000- Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари)

 

Бугунги кунда факультетда 36 та академик гуруҳда 790 нафар талаба таҳсил олиб келмоқда. Барча фанлар бўйича  дарс машғулотлари  замонавий ўқув аудиториялари ва лаборатория хонларида ташкил этиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус бўйича факультетда  “Ёш жараёнчи”, “Мехатроника”, “Ёш метролог”,  “Ёш менежер”, “Ёш новатор”, “Мухандис дастурчи”, “Delphi дастурлаш  тизими” номли тўгараклар ташкил этилган.

Факультетнинг “Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари” бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахасисликларининг 5 нафар талабаси вилоят, республика кўрик танловлари ғолиби ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизимини янада ривожлантириш ва таълим сифатини ошириш бўйича қабул қилинган қарорлари ва буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида  

Факультет тасаруфидаги кафедралар билан  халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар асосида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш йўлга қўйилган. Жумладан Швеция қироллик технология институти (Швеция, KTH), Кубан Давлат  техника  техуниверситети (Россия), Испаниянинг Кантабария университети  билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланган ва ўзаро ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

2017 йилда  кафедра профессор ўқитувчилари К.Х.Гафуров, Ш. Файзиев ҳамда У.Ибрагимовлар Белгиянинг  Лёвен Католик университети, Швециянинг Қироллик технология университети ҳамда Австриянинг Линц университетларида малака ошириб қайтдилар

 

 

Белгия Лёвен   Университети

 

Австриянинг Линц университети

 

 

Швециянинг Қироллик университети

 

2019 йил сентябр ойида Хитой халқ республикасининг ШангДонг фанлар академияси профессорлари  LiXingZhou, QiChangHai,  ZhangDong лар билан учрашув ташкил этилиб, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида меморандум имзоланди. Бунда профессор ўқитувчиларни малакасини ошириш, техника фанлари бўйича фалсафа доктори ( PhD) илмий даражасини олиш учун ўқитувчиларни  ШангДонг фанлар академиясига 3 йил муддатда ўқишларини ташкил этишга келишилиб, 2020 йилдан бошлаб “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультетининг 2 нафар ўқитувчиси техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини ёқлаш учун  диссертация ишларини  ШангДонг фанлар академиясига бажаришлари бўйича шартномалар имзоланди.

ШангДонг фанлар академиясининг  профессорлари томонидан 2019 йил 26 сентябр куни факультетнинг профессор ўқитувчиларига ва иқтидорли талабаларига маъруза ва мастер класс дарслари ташкил этилди.

 

 

ШангДонг фанлар академияси ва Бухоро муҳандислик технология институти ўртасида  меморандум

 

 

Профессор ўқитувчилар билан учрашув

 

 

Талабалар билан учрашув

     2019 йил 7-8 октябр куни Испаниянинг Кантабария университетининг профессор ўқитувчилари  Ms. Raquel Ibañez Mendizabal ҳамда   Mr. Alfredo Ortiz Sainz De Aja  билан   институт талабалари ва профессор ўқитувчилари ўртасида  учрашув ва  мастер класс дарслари ташкил этилди.

 

Мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда олий таълим муассасаларининг иштироки ҳамда ташаббускорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, кафедра ўқитувчилари томонидан мактабларнинг кутубхоналарига мос адабиётларнинг электрон версиялари етказиб берилди. Интернетдаги ижтимоий тармоқлар ҳамда фаол веб-сайтлар орқали мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш юзасидан чиқишлар ташкил этилди.

 

 

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари: Ҳожиев Азизжон Холмуродович

Qabul vaqti: Har kuni 15:00-17:00

Tel: (90) 744-01-79
E-mail: azizhojiyev1979y@mail.ru

 

 

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари:

Шодиев Жаҳонгир Жўрақулович

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00-17:00

Teл: (90)299-95-17

E-mail: shodiyevjahongir.30.1985@mail.ru