Qabul 2020

Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади

✅ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

2️⃣барча ҳудудларда:

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали
– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.

 

Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади

 

Магистратурага ва ўқишни кўчириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтидан ҳужжат топширилади

Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

Магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, қарор билан Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилди.

 

Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4749-сон, 12.06.2020 й.).

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

– кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
– сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
– кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

 

Хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилади

✅ Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

👉 Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

 

 

Келгуси ўқув йилидан фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланади. Тўлов-контракт бўйича қабул квотасини ОТМлар мустақил белгилайди.

Президент қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар:

👉 олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларида фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш;

👉 тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш. Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим;

👉 иқтидорли талабаларни нодавлат олий таълим ташкилотларида ҳам давлат гранти асосида ўқитиш;

👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим соҳаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартибини жорий қилиш бўйича Ҳукуматга асослантирилган таклифларни киритади.

 

Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

– кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
– сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
– кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

 

Президент қарорига шарҳ: 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланди.

2020-2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди.

Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашувда жорий йилда олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичи 25 фоиздан 36 фоизга етишини маълум қилди.

 

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг  таълим шакллари бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари

Bakalavr kechki (@eduuz)

Bakalavr kunduzgi (@eduuz)

Bakalavr sirtqi (@eduuz).pdf

Magistr kvota

10

[vc_video