O’zbek va rus tillari kafedrasi

«Узбек ва рус тиллари»кафедраси

доцент Юнусова Гуландон Самиевна

Тел:+998905104066

e-mail: samiyevna71@mail.ru

 

 

 

 

 

Кафедра тарихи

 

«Рус ва чет тиллари» кафедраси 1 сентябр 1969 йилда А.Беруний номидаги Тошкент политехника институтининг Бухородаги кечки факультети негизидаташкилэтилган.

Биринчи кафедра мудири этиб, ф.ф.н., доцент Н.Т. Пак тайинланган. У 1972 йилгача кафедрани бошкарди. Сунгра 1972-75 йилларда катта укитувчи К.Т. Ёдгорова, 1975-78 йилгача катта укитувчи С.Н.Найимовлар кафедра мудири вазифасида ишлаб келганлар. 1978 йилда Тошкент Политехника институтининг филиали Бухоро озик-овкат ва енгил саноат институтига айлантирилгандан сунг, доцент вазифасини бажарувчи М.М.Жамолова 1978-86 йилгача кафедрани бошкарган. 1986 йилдан 1987 йилгача кафедрага п.ф.н., доцент Л.Н. Захаров рахбарлик килган. 1987 -1992 йилларда ф.ф.н., доцент К.Б.Шодмонов кафедра мудири булиб ишлаган. 1992 -2011йиллар давомида кафедрага ф.ф.н., доцент С.Н. Найимов рахбарликкилган, 2011-2013 йиллар давомида Н.Рузиев, 2013-2017 Х.Б.Кувондикова рахбарлик килиб, 2017 йилдан кафедра иккига булиниб, «Инглиз тили» ва «Тиллар» кафедраларига ажралди. 2017 йилдан хозирги кунгача«Тиллар» кафедрасида доцент Г.С.Юнусова рахбарлик килиб келмокда. Кафедрада узбек ва рус  тили фанлари укитилмокда.

Кафедра ўқитувчилари томонидан бакалавр ва магистратура босқичи  барча таълим йўналишларида ўзбек ва рус тили фанлари ўқитилиб келмоқда. Барча фанлардан кафедрада тўгараклар ташкил этилган бўлиб, ҳар икки ҳафтада бир марта машғулотлар ўтказилади.

Кафедрада хорижий тилларни ўрганиш учун компьютер технологиялари  асосида шароитлар ташкил этилган бўлиб, ушбу компьютерлар тегишли дастурлар ва маълумотлар билан таъминланган.

Тиллар кафедраси Тошкентда жойлашган элчихоналар билан алоқа ўрнатган.  Кафедрада ахборот ресурс маркази ташкил қилинган. АРМ фонди 3-4 млн сўмлик адабиётларни ташкил этади.

Кафедрада ўқув жараёни учун 14 та компьютер ва проекторлар мавжуд бўлиб, фанлар бўйича 50 дан ортиқ дастурлар ўрнатилган. Бу дастурлар асосан чет тилларни компьютер ёрдамида ўрганишга йўналтирилган.

Кафедра жамоаси 13 киши бўлиб, 2 та, доцент ва 11 та ўзбек ва рус, тили ўқитувчилари фаолият кўрсатишмоқда. Кафедра ўқитувчилари доц.Г.Казимова ва Д.Камаловалар ҳамкорлигида Лукойл компаниясини қўллаб-қувватлаш мақсадида НГКСТ талабаларига рус тилини ўргатиш бўйича фуқаролик-қонуний шартномаси тузилган.

Ҳамма фанлар бўйича намунавий дастурга биноан Ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқилган. Ҳар йили кафедра ўқитувчилари халқаро, республика миқёсидаги анжуманларда ўз маърузалари  билан қатнашиб турадилар. Нуфузли халқаро илмий журналларда илмий мақолалари билан иштирок этиб келишади.

Ҳар 3 йилда ўқитувчилар малака ошириш курсларида ўқиб келишади. Кафедра Россия, Германия ва Франция олий таълим муассасалари билан алоқа ўрнатган. Институт тузилмаси узгарганлиги сабабли «Тиллар» кафедраси «Узбек ва рус тиллари» кафедраси номига узгартирилди. Давр талабига асосланиб Россия давлати олий таълим муассасалари билан хамкорлик килишга алохида эътибор каратилмокда, жумладан, Москва автомобил-йуллари институти (МАДИ) билан шартнома тузишга  эришилди.Шунингдек, укитувчиларнинг илмий салохиятини оширишга хам катта эътибор каратилмокда.