Blog

Номзод дастури ва талабалар фикри

Сайловолди тарғибот жараёнлари қизғин давом этаётган айни паллада барча номзодлар жойларда бўлиб ўтаётган учрашувлар давомида ўзларининг сайловолди дастурлари билан фаол иштирок этишмоқда.

Жумладан, Бухоро муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига қўйилган номзодлар билан бўлиб ўтган учрашув йиғилганларнинг сиёсий қарашларини шакллантиришда, сайловда уларнинг фаоллигини оширишда хизмат қилди.

Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Нодира Холова ва унинг ишончли вакили дастлаб ҳар бир сайловчининг ўзи овоз бериш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида гапириб ўтди. Шу билан бир қаторда йиғилганларга номзоднинг фаолияти ҳамда унинг сайловолди дастури тақдим этилди.

Албатта, дастурда тиббиёт тизимидаги мавжуд муаммоларни  олдини олиш, халқни хавфсиз ва сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш, дориларнинг врач рецепти асосида берилишини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган экан, бу аниқ таклифлар йиғилганлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Учрашувда, шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига қўйилган номзодлар Юсуф Саломов, Гули Тоирова, Олима Рафиева, Дилфуза Саидова, Раъно Қудратовалар ҳам ўзларининг сайловолди дастурлари билан таништиришди. Ҳар бир номзоднинг дастури аҳоли манфаатлари асосида ишлаб чиқилганлиги, таълим, тиббиётда мавжуд муаммоларнинг олдини олинишида эътибор қаратилганлиги, ёшларнинг фаолиятларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўтарилганлиги таъкидланди.

Учрашув сўнгида барча йиғилганлар дастур моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди. Барча номзодлар дастури алоҳида эътиборга олиниб, қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.