Blog

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқий асослари”

Бухоро  муҳандислик-технология институтида вилоят ички ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ОТМ лари талабалари орасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқий асослари”  мавзуида маънавий-профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирни институт проректори  Р.А. Хаитов  кириш сўзи билан очди ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш мақсадида мшундай ҳуқуқий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Шундан сўнг сўз навбати Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Илҳом Қудратович Қиличевга берилди. Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва ҳозирда уни амалиётга жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Тадбир сўнгида мавзу юзасидан талабалар билан фикр алмашилди, савол-жавоблар қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.